Тошкентда $15 минг эвазига “Нархоз”га киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

0
51

Фуқарони $15 минг эвазига Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Ўтказилган тезкор тадбирда, Ф.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Л.З.дан катта миқдордаги маблағни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

У ушбу пуллар эвазига фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйишга ишонтирган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь