Жиззахда пластмасса қувурлари ишлаб чиқарувчи корхонада ёнғин содир бўлди

0
113

Бугун, 19 февраль куни соат 09:05 да Жиззах шаҳар “Саноат А” ҳудудида жойлашган “MASTER BILDING PRODOKT” пластмасса қувурлари ишлаб чиқариш қўшма корхонаси худудида жойлашган компрессор биносида ёнғин юзага келганлиги тўғрисида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

ФВВ хабарига кўра, ёнғин ўчириш экипажлари воқеа жойига соат 09:10 да етиб боришган, ёнғин соат 09:18 да ўраб олиниб, 09:40 да тўлиқ ўчирилган.  

Ёнғин натижасида бинонинг тахминан 90 кв.м майдонида шифт қисми ҳамда  ускуналари ёнган. Олиб борилган ҳаракатлар натижасида ишлаб чиқариш цехининг 1400 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. 

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь