Янгийўлда ҳомиладор аёлни боғлаб қўйиб босқинчилик уюштирган 5 нафар шахс қўлга олинди

0
88

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, жорий йил 13 февраль куни соат 03:00 ларда номаълум шахслар Янгийўл шаҳар Файзли маҳалласи Маърифат кўчасида жойлашган 20 ёшли Нозима Ю.нинг яшаш хонадонига девордан ошиш йўли билан кирган. Улар юзларига ниқоб ва қўлларига резина қўлқоп кийган ҳолда Нозима Ю.ни зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиб, юз қисмига бир маротаба уриб оғзини скотч ёрдамида беркитган ва қўшни ётоқхонада ухлаб ётган ҳомиладор 25 ёшли Юлдуз Д.нинг қўлларини ҳам скотч ёрдамида боғлаб қўйган. 

Сўнг Нозима Ю. ва Юлдуз Д.ларга тегишли жами 1 320 АҚШ долларлик қимматбаҳо буюмларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Зангиота тумани Зангиота ва Ўртаовул маҳаллаларида яшовчи 26 ёшли Қодирбек Т., 33 ёшли Лутфилла Ф., 24 ёшли Хусан С., 24 ёшли Дониёр Т. ва 23 ёшли Абдукарим А.лар содир этганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Қодирбек Т., Лутфилла Ф., Хусан С., Дониёр Т. ва Абдукарим А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь