Қонунчилик ижросидаги сусткашликлари учун сўнгги 4 йилда 25 нафар ҳоким ишдан олинган

0
71

Президентнинг жорий йил 10 февралдаги тегишли фармонида таъкидланишича, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори талаблари ўз вақтида, аниқ ва тўлақонли амалга оширилиши юзасидан таъсирчан чоралар кўрилмаганлиги сабаб турли даражадаги мансабдор шахслар ўз лавозимидан олинган.

Жумладан, қонунлар, президентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари бажарилишининг таъсирчан тизимини яратишда жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги, ижро интизомини сусайтириб юборганлиги ва кадрларга нисбатан талабчанлик қилмаганлиги учун соғлиқни сақлаш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, олий ва ўрта махсус таълим вазирлари, айрим давлат қўмиталари ва агентликлари раҳбарлари, шунингдек, 25 та туман ва шаҳарлар ҳокимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг қарори билан давлат бошқаруви органлари ва Ҳукумат аппарати таркибий бўлинмаларининг бир қатор раҳбарларига интизомий жазо чоралари қўлланилган, шу жумладан, “ҳайфсан” эълон қилинган. 

Уларнинг айримлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь