Тошкентлик аёл қалбаки “оқ пошшо” тилла тангаларини сотаётганда қўлга тушди

0
88

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.М. фуқаро Н. ва М.ларнинг ишончига кириб, уларга рангли металл кўринишидаги 4 дона тангани гўёки 1899 йилда Россия империясида ишлаб чиқарилган ҳақиқий қадимий танга сифатида баҳолаб, 56,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.  

Шунингдек, у муқаддам Н.га 1 дона рангли металл тангани қадимий танга сифатида баҳолаб 14,1 млн сўмга сотганлиги аниқланган. 

Экспертиза хулосасига кўра, 5 дона танганинг 1 таси 1899 йилда Россия империясида ишлаб чиқарилган ҳақиқий олтин танга эканлигини, қолганлари унинг нусхаси эканлиги қайд этилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь