Ўзбекистонда мавжуд кўприк ва йўл ўтказгичларнинг умумий сони 14 446 донани ташкил этади. Ушбу кўприкларнинг 5 476 таси таъмирталаб аҳволда. Бу ҳақда АОКАда «Кўприкқурилишфойдаланиш» унитар корхонаси раҳбари Анорбой Аннақулов маълум қилди.
Таъкидланишича, аксарият таъмирталаб кўприклар анча олдин қурилган бўлиб, ушбу кўприкларнинг бугунги кунда юк транспорт воситаларини кўтариш қобилиятига мос келмайди.
Автомобил йўллари қўмитаси томонидан 2020 йилда 100 дан ортиқ кўприклар ва йўл ўтказгичларни таъмирлаш ишлари бажарилиб фойдаланишга топширилди.
2021 йилда ушбу кўрсаткичларни бир бараварга кўтариш режалаштирилган бўлиб, 200 дан ортиқ йўл кўприклар ва йўл ўтказгичларни таъмирлаш ишларини амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Мазкур таъмирталаб ва яроқсиз кўприкларни таъмирлаш ишлари учун дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами 16 трлн сўм миқдорда маблағ талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг октябрь ойида Сурхондарёда қурилганидан сўнг 2 йилга етмасдан қулаб тушган кўприк учун 6,5 млрд сўм маблағ сарфлангани айтилган эди.