Мирзо Улуғбек туманида банк ходими 170 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини “еб юборди”

0
82

АТ “Халқ банки” Мирзо Улуғбек филиалининг сайёр касса ҳисобчи-назоратчиси Т.Т. пенсия пулларини талон-торож қилганлиги аниқланди.

У 2020 йилнинг сентябрь ойидан жорий йилнинг январь ойига қадар бўлган даврда ўзига ишониб топширилган жами 170 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини эгаларига тарқатмасдан ўзлаштириб юборган.

Мазкур ҳолат бўйича Т.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь