Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида Nexia ва Howo юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Унда беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Ёшлар” телеканалининг “Янги давр” ахборот дастурида маълум қилинди.
ЙТҲ ноқулай об-ҳаво оқибатида юзага келган. 21 январь куни соат 15:25 ларда Беруний туманида 1982 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Nexia-2 Беруний тумани томон ҳаракатланиб келаётган Howo юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Содир бўлган тўқнашувда Nexia ҳайдовчиси ва йўловчилардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. Салонда бўлган бошқа йўловчилар шифохонага олиб келинган, аммо улар ҳам вафот этган.