12.4 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили ташкилотга аъзо мамлакатлар делегатларини Ўзбекистонга таклиф қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

27-28 сентябр кунлари Ар-Риёд шаҳрида “Бутунжаҳон туризм куни 2023. Туризм ва яшил инвестициялар” халқаро анжумани бўлиб ўтди. Тадбир UNWTO ва Саудия Арабистони туризм вазирлиги томонидан ташкил этилган.  

Тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этиб, мамлакат туризм салоҳияти тақдимотини ўтказди. Бутунжаҳон туризм ташкилотига аъзо давлатлар делегатларига Ўзбекистонда ўтиши кутилаётган 25-Бош ассамблеяга тайёргарлик жараёнлари ҳақида маълумот берилди.  

Шунингдек, тадбир доирасида хорижий делегатлар вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказилиб, Самарқандда ўтадиган Бош ассамблея ишига фаол жалб қилинди.  

Тадбирда, шунингдек, Бутунжаҳон туризм ташкилотига аъзо мамлакатларнинг 500 дан ортиқ делегатлари, жумладан 50 дан зиёд туризм вазирлари ҳамда хорижий сайёҳлик маъмуриятлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва соҳа мутахассислари иштирок этишди.  

Конференция доирасида қатор сессиялар ўтказилиб, уларда экология ва инсон капиталига инвестициялар, янги туристик манзиллар, барқарор туризм, соҳада таълим, инновациялар ва гендер масалалари муҳокама қилинди.

UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили тадбирда сўзга чиқар экан, барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чорлади. У ўз нутқида Ўзбекистоннинг янги жозибадор  туристик йўналиш эканини таъкидлаб, Ташкилотга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарларини 16-20 октябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Бош ассамблея тадбирларида фаол иштирок этишга чақирди.  

Ар-Риёддаги халқаро форум якунларига кўра, 2024 йилги Бутунжаҳон туризм кунини Грузияда ўтказишга доир келишувга эришилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Пойтахтда жамоат транспорти ва овқатланиш муассасалари 24/7 ишлаши режалаштирилмоқда

Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Буюк Британия, Таиланд, АҚШ, БАА ва Австралия каби тунги иқтисодиёт ривожланган шаҳарларда йиллик...

Больше похожих статей

×