15.1 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

2026 йилга қадар 21 мингдан ортиқ қонунчилик ҳужжати коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -
Мустақиллик йилларида Адлия вазирлиги томонидан 30 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат ҳисобига олинган. Шундан 8 мингга яқини, яъни деярли 30 фоизи сўнгги беш йил давомида қабул қилинган.

Қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг сифати уларнинг лойиҳаларини тайёрлаш билан бевосита боғлиқ. Бошидан хато ва камчиликлар бўлмаса, ҳужжатнинг қабул қилиниши ва, кейинчалик, амалиётда самарали ишлаши ҳам қийинчиликсиз амалга ошади. 

Адлия вазирлигида “Қонун лойиҳаларини тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамасига киритиш, Қонунчилик палатаси ва Сенат йиғилишларида ҳимоя қилиш” мавзусида ўтказилган семинарда шу ҳақда сўз юритилди. Унда пардамент, ҳукумат ва 30 дан ортиқ давлат органлари вакиллари иштирок этди.

Қонунчилик палатаси вакиллари томонидан қонун лойиҳаларини  кўриб чиқиш тартиби ҳамда лойиҳаларни киритишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларга тўхтатиб ўтилди. Хусусан, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, муайян соҳани тартибга солишга қаратилган бир нечта қонун ўрнига яхлит кодекс ишлаб чиқиш лозимлиги қайд этилди.

Сенатда қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш тартиби ва лойиҳаларни ишлаб чиқишда бугунги кунда кўп учраётган камчилик ва муаммолар тўғрисида юқори палата вакиллари тушунтириш берди.

Семинарда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнлари рақамлаштирилгани қайд этилди. Хусусан, бугунги кунда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва келишиш — рroject.gov.uz орқали ҳамда уларни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш — regulation.gov.uz орқали амалга оширилмоқда.

Норма ижодкорлиги жараёнида қонунчилик ҳужжатлари ва лойиҳаларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тизими жорий этилган. 2022 йилда 144 қонунчилик ҳужжати лойиҳасининг таъсири баҳоланиб, улардан 150 дан ортиқ талаб, мажбурият ва чеклов ўрнатувчи норма чиқариб ташланди. Натижада аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун 7 триллион сўмдан ортиқ асоссиз харажатларнинг олди олинди.

2026 йилга қадар 21 мингдан ортиқ ҳужжатни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш белгиланган. 2022 йилда ушбу йўналишда 1,8 мингдан ортиқ ҳужжат экспертизадан ўтказилиб, уларнинг 12 фоизида 300 дан зиёд коррупциявий омиллар аниқланди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тегишли қонунчилик ҳужжати лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Семинарда вазирлик масъуллари томонидан қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтириш берилди.

Норма ижодкорлиги жараёнида келгусида режалаштирилаётган ишлар муҳокама қилинди. Унга кўра, норма ижодкорлигида “ақлли тартибга солиш” моделини кенг жорий этиш орқали ҳужжатларнинг самарадорлиги ўрганилади ҳамда унинг таъсири баҳоланади.  

Келгусида қонунчилик ҳужжатлари ҳар йили ҳукумат томонидан тасдиқланадиган режалаштириш дастурлари асосида ишлаб чиқилади. Қонунчилик базасини янада ихчамлаштириш ва аниқ соҳалар кесимида тизимлаштириш мақсадида 57 соҳада  

10 мингга яқин қонунчилик ҳужжати тизимлаштирилади.

МАНБА:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Пойтахтда жамоат транспорти ва овқатланиш муассасалари 24/7 ишлаши режалаштирилмоқда

Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Буюк Британия, Таиланд, АҚШ, БАА ва Австралия каби тунги иқтисодиёт ривожланган шаҳарларда йиллик...

Больше похожих статей

×