16.1 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

«Forbes»: Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон учун жаҳон саҳнасида янги уфқлар очилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Таҳлилчи Мелик Кайлан «Forbes»да эълон қилинган мақоласида АҚШ президенти Жо Байденнинг янги геостратегик ташаббусини таҳлил қилиб, бу жараёнда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ролига алоҳида эътибор қаратди: 

Президент Байден БМТ Бош Ассамблеяси майдонларида бўлиб ўтаётган АҚШ–Марказий Осиё (С5+1) саммитида Марказий Осиё давлатлари етакчилари билан учрашар экан, глобал геостратегик муносабатларга фаол равишда киришиб кетди.

Саммитда бешта мамлакат: Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг президентлари қатнашмоқда. Асосий мақсад – тезкорлик билан тижорат, хавфсизлик ва инвестиция соҳасида аниқ битимлар тузиш.

Кайланнинг қайд этишича, Мирзиёев минтақада бизнесни, чегараларни ва савдо-сотиқни очиб юборди, шу тариқа Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро интеграцияси жадаллашувига кучли туртки берди.

Ўзбекистон Мирзиёев раҳбарлигида шарқ ва ғарбни, шимол ва жанубни боғловчи йирик транспорт хабига айланишга интилмоқда.

Муаллиф АҚШ томонидан 1974 йилда қабул қилинган Жексон-Вэник тузатишлари тўғрисида ҳам эслаб ўтган. Ушбу чекловларнинг бекор қилиниши АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо муносабатларининг нормаллашувига хизмат қилади, дейди таҳлилчи. 

Ўзбекистон кучли олтин экспорти ҳисобига COVID-19 пандемияси даврида ривожланишдан тўхтамаган кам сонли иқтисодиётлардан бири бўлди, деб ёзади Кайлан.

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш йўлида музокаралар олиб бораётганини таъкидлар экан, муаллиф АҚШни ушбу жараённи фаоллаштиришга чақирди. Шунингдек, у 1974 йилги Жексон-Вэник тузатишларига эътибор қаратиб, АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо муносабатларини нормаллаштириш учун уни бекор қилиш зарурлигини кўрсатиб ўтган.

Кайланнинг фикрига кўра, Байденнинг янги ташаббуси Ҳиндистон, Саудия Арабистони ва Европа ўртасида савдо йўлагини очишга қаратилган. Бу эса АҚШнинг глобал геостратегик кураш майдонига қайтиш йўлидаги қадамидир. Ушбу ташаббус муваффақият келтирадими-йўқми, бу кўп жиҳатдан Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари билан стратегик ҳамкорлик алоқаларига боғлиқ.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×