Жорий йилнинг 10–25 сентябр кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида боълиб оътаётган ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 45-кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон учун яна бир тарихий муҳим воқеа содир бўлди. Ўзбекистон иштирокидаги «Мўтадил минтақадаги Турон чўллари» трансчегаравий табиат обекти ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон табиий мероси обектлари рўйхатига киритилди.
Маълумот учун, Трансноминация досеси лойиҳасини ишлаб чиқиш 2020 йил бошида Марказий Осиё чўл ташаббуси (Cентрал Асиан Десерт Инитиативе — CАДИ) лойиҳаси доирасида Экология вазирлиги кўмагида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Греифсвалд университети (Германия), Майкл Сукков жамғармаси (Германия), Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан ҳамкорликда бошланган эди.
“Бу экотизим ўзининг ноёблигига қарамай, ҳалигача ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон табиий мероси рўйхатига киритилмаганди. Бундай номинациянинг уч давлат томонидан тайёрланиши минтақавий ҳамкорликнинг ёрқин намунаси бўлди”, — деди Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.
Таъкидлаш жоизки, бу обектни ЮНЕСКО рўйхатига қўшиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сонли «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 10-илова 17-бандида кўзда тутилган.
Қозоғистон ва Туркманистон Республикалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ушбу номзодноманинг мамлакатимизга тегишли қисми Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тайёрланган.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон томонидан ЮНЕСКО маслаҳатлашув органи ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи билан ўрнатилган яқин ҳамкорлик, шунингдек, Умумжаҳон мероси қўмитаси аъзолари (21 давлат) билан олиб борилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ва сиёсий-дипломатик чора-тадбирлар натижасида ижобий қарор қабул қилинди.
«Мўтадил минтақадаги Турон чўллари» Умумжаҳон табиий мероси обектлари рўйхатига киритилган Ўзбекистоннинг қатнашган иккинчи обект ҳисобланади. 2016 йилда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон иштирокидаги «Ғарбий Тян-Шан» обекти ушбу рўйхатдан ўрин олган.
Эътиборли жиҳати шундаки, янги обект УНЕСCО рўйхатидаги мўтадил чўллар тоифасига кирадиган биринчи обект ҳисобланади. Ҳудуднинг ўзбекистонга доир қисми Оролбўйи минтақаси ва Устюрт платоси ҳудудларида жойлашган 2 млн гектардан ортиқ ҳудудни эгаллаган бир-бирига чегарадош бешта таркибий қисм — Сайгачи, Сайгачи-Белеули, Сайгачи-Дуана, Сайгачи-Жидейли (барчаси Шимолий Устюрт кластерига киради) ҳамда Жанубий Устюртдан иборат.
«Мўтадил минтақадаги Турон чўллари»нинг ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши ҳудуднинг 1972 йилги Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тоъгърисидаги конвенсияси муҳофазасида боълишини тақозо этади. Бундан ташқари, обектларни самарали бошқариш, улардаги флора ва фаунани сақлаш ва илгари суриш боъйича илгъор халқаро тажрибани оърганиш, татбиқ қилиш борасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга кенг йўл очади.