- Advertisement -
«Uzbekistan airways»нинг маълум қилишича, 15–16 июнь кунлари Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Туркия авиация маъмуриятларининг маслаҳатлашувларида қатор келишувларга эришилган.
Икки давлат ўртасидаги авиақатновлар сонини ошириш ва янги йўналишлар очиш бўйича эришилган келишувга асосан “Uzbekistan airways» авиакомпанияси Тошкент – Анқара – Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўяди.
Авиакомпания қишки мавсумда ушбу йўналишда ҳафтасига бир маротаба мунтазам парвозларни амалга оширади.