34.4 C
Узбекистан
Пятница, 5 июля, 2024

Сенат Раиси Жанубий Кореядаги ватандошларимиз билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,490участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегациянинг амалий ташрифи доирасида Жанубий Корея Республикасидаги ўқитувчилар, талабалар, тадбиркорлар, турли соҳа жумладан, IT компаниялари мутахассисларидан иборат бир гуруҳ ватандошларимиз билан мулоқот ўтказилди.

Учрашувда ижтимоий-меҳнат муносабатларини ривожлантириш, хорижда таълим олиб, меҳнат қилаётган ватандошларимиз учун муносиб шароитлар яратиш, уларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлаш хусусида сўз борди.

Шу билан бирга, Сенат Раиси ватандошларимизнинг кейинчалик Ўзбекистонда турли соҳаларда татбиқ этилиши мумкин бўлган илмий-тадқиқот йўналишида олиб бораётган изланишлари билан қизиқди. Бунда асосий эътибор таълим, тиббиёт ва инновацияларга қаратилди.

Самимий руҳда ўтган суҳбат давомида иштирокчилар томонидан мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш, таълим, ёшлар ва бошқа соҳаларга доир қатор масалалар кўтарилиб, амалий таклифлар билдирилди.

Болалар ва ёшлар таълими, кадрлар тайёрлаш тизими, шунингдек, аёллар университетларини ташкил этиш бўйича Корея тажрибасини янада батафсил ўрганиш, мамлакатимиздаги давлат органлари ходимларини хорижий давлатлар, хусусан, Корея Республикасидаги олий таълим муассасаларида билим олишлари учун танлов тизимини такомиллаштириш шунингдек, корейс тажрибаси мисолида ўзбек тилининг луғат базасини мунтазам янгилаб бориш ва кенгайтириш каби таклифлар шулар жумласидандир.

Учрашув якунида Сенат Раиси билдирилган таклифларнинг амалда ўз ифодасини топиши учун зарур имкониятларнинг барчасини ишга солишини айтиб ўтди.

Ўз навбатида, Жанубий Корея Республикасида таълим олаётган ҳамда ўз касбий фаолиятини олиб бораётган мамлакатимиз фуқаролари билим ва тажрибаларини келажакда юрт равнақи ҳамда тараққиёти учун қўллашга тайёр эканликларини билдирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Иброҳимов Жиззах вилояти прокурори лавозимига тайинланди

Жиззах вилоятига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди. Адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Тойиржонович Иброхимов Жиззах вилояти прокурори...

Больше похожих статей

×