- Advertisement -
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди.
Давлатимиз раҳбари ташрифнинг биринчи куни Душанбеда Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви доирасидаги тадбирларда иштирок этди.
Ташрифнинг иккинчи кунида Президентимиз Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишда нутқ сўзлади.
Ташриф доирасидаги тадбирлар якунлангач, Президентимиз Тошкентга жўнаб кетди.