21 C
Узбекистан
Вторник, 21 мая, 2024

Пахтачилик ва тўқимачилик ривожи учун янги имкониятлар белгиланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида пахта ҳосилдорлигини ошириш ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.Тўқимачилик тармоғи ҳам хомашё, ҳам экспорт, ҳам аҳоли бандлигида улкан салоҳиятга эга. Фақат илмга асосланиб самарадорликни ошириш, жайдари айтганда, “ишнинг кўзини билиш” керак.

Шунинг учун Президентимиз ташаббуси билан бу соҳада тўлиқ кластер тизими жорий этилди. Сўнгги уч йилда пахта-тўқимачилик кластерларига 23 триллион сўмдан зиёд имтиёзли маблағлар ажратилди. Бундан ташқари, уларнинг ўзлари ҳам қарийб 7 триллион сўм хусусий инвестициялар сарфлаган.

Ушбу тизим натижасида 350 га яқин йирик фабрикалар ишга туширилди. Ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилга нисбатан 5 баробарга ошди, экспорт эса 4 баробарга ўсиб, қарийб 3 миллиард долларга етди.Беш йил аввал юртимизда етиштирилган пахта толасининг атиги 40 фоизи қайта ишланган бўлса, бугунги кунда 100 фоиз ўзимизда қайта ишланмоқда.

Ҳажм бўйича айтганда, жами қувватлар 1 миллион 300 минг тоннага етди. Лекин 1 миллион тонна тола ишлаб чиқарилмоқда. Яъни, ҳозирнинг ўзида 300 минг тонна тола етмаяпти. Келгуси беш йилда бу эҳтиёж яна 600 минг тоннага ошиши кутилмоқда.Ип-калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражаси ҳам паст – 23 фоиз. Бу йилига 9 миллиард доллар даромад бой берилмоқда, дегани. Шунингдек, бугунги кунда тўқимачилик тармоғида 400 минг киши меҳнат қилмоқда. Агар бутун тизим илм ва замонавий технологиялар асосида тўғри ташкил қилинса, иш ўринларини 1 миллионга етказиш мумкин.

Шу боис йиғилишда илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига, пахта ҳосилдорлигини ошириш, толани чуқур қайта ишлаб, соҳанинг экспортини 2 бараварга кўпайтириш имкониятлари муҳокама қилинди. Маълумки, бунинг учун, аввало, барқарор ва сифатли хомашё керак. Лекин уни етиштиришнинг ўзи бўлмаяпти. Олимларимиз яратган 100 центнергача ҳосил берадиган пахта навлари жойларга етказилмаяпти. Сўнгги йилларда кундузги ва тунги ҳарорат бир хил бўлиб қолаётгани, янги турдаги ҳашаротларнинг кўпайиб бораётгани ушбу шароитга чидамли навларни кўпайтиришни тақозо қилмоқда. Ғўзани ўғитлашни ўзгартириш, гербицид ва пестицидларни ҳам тартибга солиш зарур.

Шунинг учун давлатимиз раҳбари Президент ҳузурида Инновацион ривожланиш вазири бошчилигида Пахтачилик кенгаши ташкил этиш таклифини билдирди.Бу кенгаш ҳар йили ҳосилдор ва эртапишар навларни ҳудудлар кесимида кўпайтириш ва экишни ҳар бир кластер бўйича белгилаб беради, иқлим ва ҳарорат ўзгаришларига мос бўлган ўғитлаш схемасини ишлаб чиқади, гербицид ва пестицидлар қўллашни тартибга олади. Шунингдек, ҳашаротларга қарши курашиш бўйича ҳар бир ҳудудга мос агротехнологияларни ишлаб чиқади. Бунинг учун мазкур кенгаш ҳузурида илмий марказ ҳам ташкил қилинади.

Президент ҳар бир кластерда уруғчилик, тупроқ таҳлили ва биолабораториялар ҳамда уруғ тайёрлаш цехлари бўлиши зарурлигини таъкидлади.Сувни тежаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Сўнгги икки йилда юртимизда 169 минг гектар пахта майдонларида томчилаб суғориш жорий қилинган. Лекин кўп кластерлар, айниқса, фермерлар буни йўлга қўйишга қийналмоқда. Чунки харажати қиммат.Агар соҳада эркин рақобат бўлса, илм билан ёндашилса, томчилатиб суғоришни жорий этиш харажатини гектарига 15-20 миллион сўмга тушириш мумкинлиги айтилди. Шунинг учун электрон порталга ҳамма таъминотчиларни киритиб, сув тежовчи технологиялар нархи ва хизматлар сифатини баҳолаб борадиган шаффоф тизим яратиш вазифаси қўйилди.Кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари кучайтирилиши, битта туманда кўпи билан 2 та кластер ташкил этилиши белгиланди.

Йиғилишда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада тадбиркорларга кенг шароит яратиб бериш учун алоҳида индустриал зоналар ташкил қилиниши белгиланди.Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ушбу мажмуаларни бошқаришга чет эл компанияларини ва ишлаб чиқаришга нуфузли брендларни жалб қилиш вазифаси қўйилди. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Шавкат Мирзиёев хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид тақдимот билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 май куни хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид тақдимот билан танишди. Мамлакатимиздаги қулай инвестиция муҳити...

Больше похожих статей

×