22.4 C
Узбекистан
Среда, 1 мая, 2024

Ўзбекистон – Озарбайжон ўртасидаги савдо алоқалари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турибди. Бу икки давлат ўртасидаги ижтимоий, иқтисодий, маданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳам Ўзбекистоннинг Озарбайжон билан ташқи савдоси кўрсаткичлари, шу жумладан 2021 йил ва 2022 йил январь-май ойлари учун товар тоифалари бўйича экспорт ва импорт ҳажмини акс эттирувчи маълумотларни тайёрлади.

Ўзбекистон Республикаси 2021 йилда дунёнинг 182 давлати билан савдо алоқаларини амалга оширди. 2021 йилда Ўзбекистоннинг умумий савдо айланмасида Озарбайжоннинг улуши атиги 0,3 фоизни, жами экспортда 0,5 фоизни, жами импортда 0,2 фоизни ташкил этган.

2021 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 118,9 миллион долларни ташкил этди, бу 2020 йилга нисбатан 35,1 миллион долларга кўпдир.

Таъкидлаб ўтиш керак, Озарбайжон Ўзбекистон билан ижобий савдо балансига эга бўлган кам сонли давлатлардан биридир. 2021 йилда бу кўрсаткич Озарбайжон билан 33,0 миллион долларни ташкил қилди.

Ўзбекистон экспорти Озарбайжон билан товар айланмасининг 64 фоизини ташкил этади ва Озарбайжон ўз маҳсулотлари ҳажми бўйича Ўзбекистон маҳсулотларини импорт қилувчи мамлакатлар орасида 15-ўринни эгаллайди.

2021 йилда Ўзбекистондан Озарбайжонга экспорт қилинган саноат маҳсулотлари – 34,7 миллион доллар, машина ва ускуналар – 20,1 миллион доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари – 10,4 миллион доллар, тайёр маҳсулотлар – 3,1 миллион доллар, кимё маҳсулотлари – 1,2 миллион доллар ва хизматлар – 2,4 миллион долларни ташкил этган.

Озарбайжондан Ўзбекистонга импорт ноозиқ-овқат хомашёси (ёқилғидан ташқари) – 12,8 миллион доллар, кимё маҳсулотлари – 8,0 миллион доллар; ёқилғи, мойлаш мойлари ва шунга ўхшаш маҳсулотлар – 7,9 миллион доллар, саноат маҳсулотлари – 7,4 миллион доллар; озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари – 5,6 миллион доллар ва хизматлар – 0,8 миллион доллар миқдорида бўлган.

Мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдо 1996 йилда Бокуда имзоланган «Эркин савдо шартномаси»га мувофиқ эркин савдо режимида амалга оширилади.
2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49,1 фоизга ўсди ва 66,4 млн. долларни ташкил этди, экспорт ҳажми 70,7 фоизга ўсди ва 48,1 млн. долларни, импорт ҳажми 11,9 фоизга ўсди ва 18,3 млн. долларни ташкил этди.

Шу билан бирга, 2022 йилнинг январь-май ойлари натижаларига кўра, Ўзбекистон маҳсулотларини импорт қилувчи давлатлар орасида Озарбайжон аллақачон 13-ўринни эгаллаган ва Озарбайжоннинг Ўзбекистон умумий экспортидаги улуши 0,6 фоизга ошган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокида 243 та корхона ташкил этилган бўлиб, улардан 16 таси жорий йил бошидан буён фаолият юритади. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик салоҳияти ҳали етарли даражада очилган эмас ва иқтисодиётларимизнинг бир-бирини тўлдиришини ҳисобга олган ҳолда, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш учун катта истиқболлар мавжуд.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистоннинг янги элчиси Сингапур Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Қаюмов Сингапур Президенти Тарман Шанмугаратнамга ишонч ёрлиқларини топширди. Ўзбекистон элчиси шарафига «Истана»...

Больше похожих статей

×