23.6 C
Узбекистан
Вторник, 21 мая, 2024

Андижон: «Анда жоним» деб таърифланган гўшада аҳвол қандай?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Хассос қалб соҳиби, чиройли маданият эгаси, “ўз юртни қўйиб, Ҳинд сори юзланиб”, у ерда-да ўзбек шажарасига асос солиб, “Темурийлар” авлодининг муносиб ворислари “Бобурийлар” номини дунё тарихида мангуга муҳрлаган Заҳириддин Муҳаммад Бобур умри давомида дардли армонга асир бўлгани барчага баробар аён.

Шоҳнида армонли соғинчи билан маҳкум этган Андижон заминига оёқ қўйишим билан буюк бобокалонимнинг андуҳини қисман тушунгандай бўлдим.

Унумли тупроғи, бетакрор табиати, одамларининг мулойим мулозамати, тенгсиз ошхонаси табиийки адосиз соғинчлар сабабидир.

 Вилоятлар бўйлаб, ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ОАВ вакиллари учун ташкиллаштирилаётган хизмат сафарларимизнинг галдаги манзили Андижон бўлди.

Вилоятдаги 888 та маҳаллаларга халқни орқасидан эргаштира оладиган ҳамда ўзининг атрофига йирик, салоҳиятли тадбиркорларни бирлаштира оладиган “Ҳоким ёрдамчи”лари вилоят ҳокимининг фармойиши билан тайинланган.

Ҳоким ёрдамчилари томонидан хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, натижаси бўйича касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, кредит олиш, кооперация асосида ишлаш ҳоҳиши билдирилган.

Маҳаллаларнинг “driver”, яъни ихтисослашуви аниқланган – маҳаллаларнинг 337 таси – деҳқончилик ва иссиқхонага, 163 та маҳалла – чорва ва паррандага, 118 таси – савдо ва хизматларга, 26 таси – боғдорчиликка, 124 таси
– кичик саноатга, 77 таси – ҳунармандчиликка ва 45 таси  бошқа йўналишларга ихтисослашган.

Андижон шаҳрида жойлашган “DINAR GROUP” МЧЖ лойиҳасининг қиймати 10 млн.доллар бўлиб, 8 млн. доллар тадбиркорнинг ўз маблағи, банк кредити эса 2 млн. долларни ташкил қилади. Корхонада хорижий давлатларнинг буюртмалари асосида 20дан ортиқ турдаги аёллар халати, спорт кийими ишлаб чиқарилиб, йиллик экспорт қуввати 20 млн. доллар. Маҳсулотлар 100 фоиз экспортга йўналтирилмоқда. Корхона мавжуд филиаллари билан жами 2 минг ишсизни қора қозонини қайнатмоқда.

“Андижонлик” маҳалласидаги Ёрқиной Тўйчиева хонадонида миллатимиз кўрки – дўппиларимиз тикилади. Хонадонда оилавий тадбиркорлик асосида тикилган миллий дўппиларимиз Италия, Латвия ва ҳаттоки, АҚШ давлатларигача экспорт қилинади. Бу ерда 20-30 нафар ишсизларни бандлиги таъминланган, ўртача 1 ойда 8 млн.сўм соф даромад топади.

Шу тумандаги “Ҳунармандлар маркази” эса ўзида пичоқчилару, чеварларни, косибларни жамлаган йирик марказ бўлиб, “устаман” деганининг маҳсулоти унинг расталаридан ўрин олган.

Асака тумани нафақат автомобилларимизнинг Ватани сифатида ном қозонган, балки бу туман катта-кичик тадбиркорлар учун кенг имкониятлар заминидир. Нақд 13 га ер майдонига эга “ASAKA TEXTILE” МЧЖ мато ишлаб чиқариш, калава ип йигирув, мато бўяш, трикотаж ва сочиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхонада 1 минг 200 нафар ишчилар хизмат қилади. Корхона 2021 йилда 8,7 млн. доллар экспорт қилган бўлса, жорий йилда 36 млн. доллар экспорт қилишни режалаштирган.

Чек маҳалласидаги “Сабо Ҳамкор” МЧЖ томонидан “Net House” усулида қурилаётган иссиқхона 113 гектар жойга қурилаётган бўлиб, лойиҳа қиймати 52,5 млрд. сўм, шундан 12,5 млрд.сўм ўз маблағи ва 40 млрд.сўм банк кредити. Иссиқхонада йилига 400 минг тонна маҳсулот етиштирилиб, йиллик экспорт қуввати 7 млн. долларни ташкил қилиб, 90 фоиз маҳсулотлар европа давлатларига йўналтирилади.

“Водий муруввати” МЧЖ томонидан аҳоли хонадонларида кооперация усулида ҳозирги кунда 7 минг бош қора товуқлар парвариш қилиниб, улардан олинган тухумлар инкубаторияда жўжалар очтирилиб, маҳалладаги аҳоли хонадонларида қора товуқ жўжалари боқиб, тухумга киргандан сўнг тухумларини қайтариб сотиб олинади.

“Қўшчи” маҳалласида «Буюк маскан» МЧЖ томонидан аҳолига кўрсатиладиган хизмат сервис лойиҳалари ишга туширилган. Комплекснинг умумий ер майдони 8,5 гектар, шундан 5,5 гектар ер майдонида Туркия технологиялари усулида қурилган болалар боғи ҳамда 3 гектар ер майдонида интенсив усулда (осётр ва форель) балиқ етиштирилади.

Миллий тикланиш кўчасида ташкил этилган 24/7 режимида туну-кун ишлайдиган савдо ва кўнгилочар кўчасида – 1 км.лик ҳудудда 66 та (савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар тадбирлар ўтказиш ва бошқа хизмат кўрсатиш) савдо-хизмат объектлари ва 165 та янги иш ўринлари ташкил этилиб, бир ойда 5-7 млрд сўмлик хизматлар кўрсатиш имконияти яратилди. Кўча бўйлаб сайр қилар экансиз, Тошкент “broadway” кўз олдингизда гавдаланади. Ортиқ бўлса, ортиқки, асло кам кам эмас!

Булоқбоши тумани Учкўча маҳалласи, Фароғат кўчасидаги узум етиштирувчи 21 та хонадонларга “Микрокредитбанк” томонидан 98 млн.сўм, яъни 1 та хонадонга ўртача 5-6 млн.сўмдан кредит маблағлари ажратилиб, хонадондан ташқари кўчага манзарали сўкичак (сўртак, ишком) қуриб берилиши ҳисобига 1 та хонадонда қўшимча яна 4-5 тонна узум етиштиришга эришилди ва даромадлари ҳам 10-15 млн.сўмга кўпайди.

Хўжаобод тумани “Навигул” МЧЖда тайёрланаётган брокколи карам, гул карам ва булғор қалампири кўчатларини етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар фаолияти ҳам таҳсинли. Тайёр маҳсулот 1-5 долларгача нархланмоқда. Хонадонларга тайёр кўчат шаклида тақсимланаётган бу сабзавот саккизинчи хазина еб ҳам баҳоланмоқда.

 Жалақудуқ тумани “Бешкарам” маҳалласида Асаларичиликни ривожлантириш бўйича лидер тадбиркор “Фарход Карпад” МЧЖ томонидан 50 та асаларичилик билан шуғулланиш истагини билдирган хонадонлар танлаб олинган. 1 та хонадон йил давомида 32 млн.сўм, ойига 2,7 млн. сўмдан соф даромадга эга бўлади.

Бугунги кунда маҳалладаги 200дан ортиқ хонадонларда асаларичилик йўлга қўйилган бўлиб, тадбиркор кооперация усулида 52 та хонадонларга 1 минг 100 та асалари қутиларини етказиб берган.

Айтмоқчи, Ўзбекистонни, хусусан Андижонни туризмсиз тасаввур қилишимиз мумкинми? Чўнтак чойхоналарию, кўз қамаштирар табиати, намаксиз балиқларию, устихонда пишган девзира паловларни мақтанмасак, хорижликлар учун “чет эл” бўлмасак, ярашибдими ахир бизга? Вилоятда хизмат кўрсатаётган уй меҳмонларининг сони ортаётгани сўзимизнинг яққол тасдиғидир.

Хулосам тайин, меҳнатдан эл кўкаради. Ҳатто уй-жойини тинчитиб, болалардан тинган ўзбегимнинг онахонлари бекор эмас бу ерда – кўрпа қовишади, кўрпача тикишади, болиш ва ёстиқларга юмшоқлик жойлашади.

Юртбошимизнинг алоҳида эътибор ва эътирофларига сазовор бўлган Умида Усмонова бугун 100 000 бош қора товуқ етиштириб, аҳолига тарқатмоқда. “Товуқларимни албатта 2 млн тагача етказаман”, дейди тадбиркоримиз. “Ҳали бирам режаларим кўп, Малоҳат опа”, дейди қизи тенгини “опалаб”.

Камчилик излайверсак, камчилик бўлиб қолаверамиз. Бирлашиб, меҳнат қилсак, албатта улуғликка чиқамиз. Сафарларимиз давомли, йўлларимиз равон бўлсин.

Малоҳат АРТИКОВА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Шон-шараф” музейига кириш ҳам ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик тўхтатилди

Пойтахтнинг Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейида шу йилнинг 20 май кунидан...

Больше похожих статей

×