27.9 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

Аҳолига эслатма! Сел келганда қилинадиган илк ҳаракатлар!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться

Сел — катта миқдорда тоғ тошлари, қум ва тупроқ жинслари билан биргаликда тоғдан оқиб тушувчи сув оқими бўлиб, мунтазам жала қуйиши (85% ҳолатларда), тоғ қорларининг эриши (4% ҳолларида), тоғ сув ҳавзалари,  сув омборлари, музлаган сув ҳавзалари қирғоқларининг  ўпирилиб кетиши (1,3% ҳолларида) ва бошқа сабаблар (9,7% ҳолларда) олиб келиши мумкин.

- Advertisement -

Катта ҳажмга ва юқори тезликка эга бўлган сел оқими, йўлидаги барча биноларни, аҳоли яшайдиган уйларни, гидротехник иншоотларни бузиб, қишлоқ хўжалик экинларини, боғларни пайҳон қилади. Одамлар ва ҳайвонларни нобуд қилади.

Ўзбекистон Республикасидаги барча тоғ ва тоғ олди ҳудудлари сел хавфи бўлган зоналарга киритилган. Республиканинг Наманган (19%), Фарғона (14%), Сурхондарё (13%), Тошкент (12%), Самарканд (12%) ва Қашқадарё вилоятлари (12%) ҳудудлари сув тошқини-сел хавфи мавжуд ҳудудлардан ҳисобланади.

Сел оқими вужудга келиши апрель ва май ойларига тўғри келади, бу даврда  тоғ ва тоғ олди ҳудудларида кўп ёмғир ёғиши кузатилган. 

Сел хавфи бўлганда аҳолининг ҳаракати бўйича тавсиялар:

 Сел хавфи бўлган   ҳудудларда  яшовчи   ҳар   бир   киши  унинг уйи, хўжалигини сел келиш ҳудудида жойлашганлиги ҳақидаги маълумотга эга бўлиши керак ва Узгидромет, ФВВ/ФВБ, ҳокимиятлар вакиллари  томонидан берилган кўрсатмалардаги сел ва сув тошқинидан ҳимоя қилиш йўл-йўриқларига албатта амал қилиши лозим.  

— Сел оқимининг ўтиши ва унинг оқибатлари катта моддий зарар келтириб, одамлар ҳаёт ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин (сел оқибатида одамларнинг қурбон бўлганлиги бир неча марта қайд қилинган). 

— Сел оқимларидан фақат қочиб қутилиш мумкин. Сел хавфи тўғрисида ҳабар эшитгандан сўнг дархол хавфсиз жойга кўчиш ҳаракатларини қилиш керак. Сел оқимининг тез фурсатда шаклланиши, унинг тезлигини ҳисобга олган ҳолда, хабар тарқатиш ва муҳофаза тадбирларини бажариш учун вақт жуда чегараланганлигини  (бир неча дақиқадан 10-20 дақиқагача бўлиши мумкин) доимо ёдда тутиш лозим.   

— Сел оқимидан халос бўлишнинг иложи бўлмаса, баландроқ тепалик устига, дарахтга ёки бирор баландроқ мосламалар устига чиқиш керак. Одатда сел 3-5 соат вақт давом этиши мумкин. 

— Сел оқими ўтгандан сўнг девор ва устунларнинг ҳолатини, газ, электр ва сув таъминотининг созлигини текшириш зарур.

Сел  оқибатларини камайтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар

— Доимо сел-сув тошқини рўй бериши эҳтимол бўлган ҳудудларда жойлашган уй-жойлар ва бошқа объектлар рўйхати аниқланиб турилади, аҳоли ва объектларни муҳофаза қилиш учун ўтказиладиган тадбирларнинг йўл-йўриқлари кўрсатилган тегишли тавсияномалар тарқатилади. 

— Сел оқими хавфи бўлган қайирларда ишлаб чиқариш муассасалари ва уй-жойларини ишончли муҳофаза иншоотлари бўлмаган ва Ўзгидромет билан келишилмаган ҳолда қуриш қатъиян ман этилади.  

— Сел хавфи юзага келганда кузатув ва хабар бериш хизмати ташкил этилади.  

— Қуйидаги агротехник тадбирлар амалга оширилади: ёнбағирларда эрга кўндалангига ишлов бериш, тоғ ёнбағирларини поғона-поғона қилиш, тоғ адирларида сув йўллари очиш, эр ҳайдалиб экиладиган экинларни экишга йўл қўймаслик, эмирилишга қарши тадбирларни амалга ошириш, дарё ўзанлари, тоғ адирларида ўрмончиликни ташкил этиш ва уларни сақлаш.  

— Сел омборлари, селни ушлаб турувчи, селни бошқарувчи ва селга қарши гидротехник иншоот, селхоналарни қуриш ишлари амалга оширилади.

 Гидрометеорологик ҳодисаларни кузатиш ва назорат қилиш Ўзгидромет ва унинг бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси хузуридаги сел-тошқин ва қор кўчкилари эҳтимоли мавжуд зоналарни аниқлаш, текшириш ва дала кузатишлар йўли билан амалга оширилади. 

Кўп йиллик кузатишлар мобайнида Ўзбекистон ҳудудида сел тошиш эҳтимоли апрель-июнь ойларида бир мунча фаоллашуви қайд этилган ва содир бўлган ҳодисалар қуйидагича тақсимланган: апрель ойида 30 %, май ойида 36 %, июнь ойида 14 %.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Учрашув аввалида...

Больше похожих статей

×