27.9 C
Узбекистан
Суббота, 18 мая, 2024

Мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётида европа мамлакатларининг роли

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришган дастлабки кунларданоқ жаҳон ҳамжамиятидан ўрин олиб, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлини танлаб, уларнинг тенг ҳуқуқли субъектига айланди ва мустақил равишда ташқи сиёсат юрита бошлади.

Биз ташқи сиёсат соҳасидаги фаолиятимизни аввало ҳалқимиз, Ватанимиз манфаатларини ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда амалга оширамиз. Бу сиёсатнинг асосини тинчликпарварлик, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, юзага келадиган зиддият ва қарамашиликларни фақат тинч, сиёсий йўл билан ҳал этиш ташкил этади. Биз бундан буён ҳам узоқ яқиндаги барча хорижий мамлакатлар, жаҳон ҳамжамияти билан самарали ҳамкорлигимизни давом эттирамиз. Бу борада очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат олиб бориш тамойилига содиққоламиз Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг иқтисодиётни ривожлантиришнинг устивор йўналишларида ― Халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш,жумладан, етакчи халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан алоқаларни кенгайтириш алоҳида келтириб ўтилган. Ҳозирги кенг миқёсдаги глобаллашув, интеграциялашув ва ахборотлашув жараёни 105 такомиллашаётган даврда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик дунёмлакатлари учун ҳам ҳар жиҳатдан қулайдир. Бунинг учун халқаро ташкилотлар, халқаро минтақавий ташкилотлар, ривожланган ва ривожланаётган давлатлар билан икки ва кўп томонлама алоқаларни янада ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқаларини шакллантиришда, Республикамиз мустақиллигининг дастлабки йилларидаёқ ишлаб чиқилган қуйидаги асосий тамойилларга амал қилинмоқда:

Биринчидан, ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда давлат миллий манфаатларининг устунлиги;

Иккинчидан, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;

Учинчидан, мафкуравий қарашлардан қатъий назар ҳамкорлик учун очиқлик,умуминсоний қадриятларга, тинчлик ва хавфсизликни сақлашга содиқлик;

Тўртинчидан, халқаро ҳуқуқ нормаларининг давлат ички нормаларидан устуворлиги;

Бешинчидан, ташқи алоқаларни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама келишувлар асосида ривожлантириш. Биз ташқи алоқаларни халқаро муносабатларни турли йўналишлар бўйича муваффақиятли ривожлантиришни хавфсизлик ва барқарорликни кафолати деб биламиз [1].

Ўз навбатида Европа Иттифоқи давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик алоқалари, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда, ўзаро ижтимоий-иқтисодий, савдо, илмий-техникавий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Таъкидлаш ўринлики, Европа Иттифоқи (ЕИ)–ўзида халқаро ташкилот ва федератив давлат хусусиятларини мужассамлаштирилган давлатлараро уюшма хисобланади. У дастлаб, Европа ҳамжамияти (―Умумий бозор‖) номи билан аталган. Европа Иттифоқи тўғрисидаги шартномага 1992 йил Маастрихт шаҳрида (Недерландия) Европа ҳамжамиятига аъзо бўлган 12 давлат ва ҳукумат бошлиқлари имзо чеккан Европа мамлакатларининг сиёсий ва валюта-иқтисодий иттифоқини вужудга келтириш тўғрисидаги бу шартнома 1993 йил 1 ноябрдан кучга кирган. Европа Иттифоқининг мақсадлари Европа халқларининг мустаҳкам иттифоқини вужудга келтириш, ички чегаралари бўлмаган макон яратиш,узаро иқтисодий- ижтимоий таъсирни кучайтириш йўли билан узоқ муддатли иқтисодий тараққиётга ёрдам бериш дан иборат.

Шунингдек, Европа Иттифоқи ташкилоти ва унга аъзо давлатлар билан ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш республикамиз ташқи сиёсатининг асосий йуналишларидан бири ҳисобланиб, миллий манфаатларимизга тўлиқ мос тушади.

Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик қилишида Европанинг имкониятлари миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан муҳимдир. Европа ва бутун Ғарб-юксак технологиялар ва инвестициялар манбаидир, ҳозирги замон демократияси ва инсон ҳуқуқларининг рамзидир. Буларнинг барчаси ХХI асрга хавфсизлиги таъминланган ва барқарор ривожланаётган, юксак даражада тараққий этган ва замонавий демократик давлат бўлиб кириш мақсадида янгиланиш ва тараққиётни ўзининг стратегик вазифаси қилиб олган Ўзбекистон давлати учун ҳаётий заруратдир. Бу эса, бир томондан, иқтисодиётга инвестициялар олиб келиш учун барқарор ва хавфсиз муҳит яратишни, иккинчи томондан, ҳаётнинг ҳамма соҳаларида кенг кўламдаги ислоҳотларни амалга оширадиган мамлакатгина бундай хавфсиз муҳитни таъминлашга қодир бўлишини назарда тутади. Европа Иттифоқи, Ўзбекистон ташқи сиёсатида муҳим аҳамият касб этиб,уларнинг ўзаро муносабатлари аҳамияти эса қуйидагиларда ўз аксини топади: Биринчидан, Европа Иттифоқининг ривожланган давлатлари (Франция, Германия, Буюк Британия, Италия) Ўзбекистон учун муҳим технология манбаидир. Иккинчидан, Евроосиёда умумий минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш ва таъминлаш ҳар икки томон учун ҳам долзарб вазифадир. Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни икки йуналишга ажратиш мумкин:

  1. Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида узоқ муддатга мўлжалланган Шериклик ва Ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоланиши ва истиқболи.
  2. Илмий-техникавий соҳага йуналтирилган ТАСИС дастури ва унинг ислоҳотларни амалга оширишдаги роли. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик тамал тоши 1992 йил меморандум имзоланиши билан қуйилган. Мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга кўмаклашиш мақсадида Европа Иттифоқи мустақиллигимизнинг дастлабки йиллларидан буён Республикамизда Европа Ҳамжамиятлари комсиссиясининг техникавий Ёрдам лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда. Ўзбекистон мазкур ҳамкорлик доирасида Европа Иттифоқининг чегаралар хавфсизлигини таъминлашга ихтисослаштирилган БОМКА, наркотик моддаларга қарши курашишга йўналтирилган КАДАП, транспорт масалалари бўйича ихтисослаштирилган ТРАСЕКА, энергетика масалалари бўйича ИНОГЕЙТ, каби минтақавий дастурларда, шунингдек, таълим йўналишидаги ТЕМПУС, ва илм-фан йўналишидаги ихтисослашган лойиҳаларда фаол иштирок этмоқда [2] .

Ўзбекистон учун Европа бозорларига чиқишда транспорт каридорларининг аҳамияти беқиёсдир. Шу боис, 1993 йилда Марказий Осиёни Европа Иттифоқи билан боғловчи транспорт-коммуникацион каридорни ривожлантиришга қаратилган ТРАСЕКА дастурига асос солинди. ТРАСЕКА дастурининг асосий мақсадлари қаторига Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари, шу жумладан Ўзбекистоннинг Европа ва жаҳон бозорларига чиқишини рағбатлантириш, ТРАСЕКА каридорини Трансевропа транспортига қўшилишини таъминлаш, халқаро молия ташкилотлари инвестицияларини жалб қилишни рағбатлантириш кабилари киритилди. Бунга мавжуд автомобиль ва темир йўлларини қайта таъмирлаш, янгиларини қуриш, халқаро юк ва йўловчи ташиш инфратузилмасини такомиллаштириш,транспорт операциялари тенг шароитли рақобат муҳитини яратиш орқали эришилмоқда.

Хозирги кунга қадар ТРАСЕКА доирасида 80 га яқин лойиҳа амалга оширилиб, 160 млн. евродан ортиқ маблағ ўзлаштирилди. 1996 йил 21 июнда Флоренция шаҳрида имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси ва Европа ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо давлатлар ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим‖ икки томонлама савдо иқтисодий муносабатларнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Битимларнинг асосий мақсади-сиёсий мулоқотга эришиш, икки томонлама сиёсий муносабатларни ўрнатиш, демократик қадриятлар ва бозор иқтисодиётини шакллантириш, бозор иқтисодиётига асосланган иқтисодий муносабатларни яратишдир. Битимдаги моддаларда минтақаларда иқтисодий соҳада ижобий натижаларга эришиш, молия, фуқаролик ҳуқуқи, илм-фан, технология ва маданият сохаларида ўзаро ҳамкорлик қилиш белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи билан савдо-сотиқ, иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган бўлиб, 1996-2002 йиллар давомида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида амалга оширилган кўплаб лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишда Европа Банк тузилмалари томонидан 8 млрд АҚШ доллари сарф қилинган. Шу ўринда 2001 йилнинг ўзида инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга 1,2 млрд сарф қилингани, ҳамкорлик қанчалик салмоқли бўлаётганидан дарак беради [3].

Европа Иттифоқи Ўзбекистонннинг муҳим савдо иқтисодий шериги бўлиб мамлакатимизнинг ташқи савдо алоқаларида асосий ўринни эгаллайди. 2010 йил якунига кўра, Ўзбекистонни Европа Иттифоқи мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси ҳажми 1965,0 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Шу жумладан, экспорт – 547,8 миллион АҚШ доллари, импорт – 1418,0 миллион АҚШ долларидан иборат бўлади. Ўзаро товар айланмаси ҳажми 2009 йилги кўрсаткич билан қиёслаганда, 1,2 фоизга ўсди, шу билан бирга икки томонлама савдо-сотиқни кенггайтириш учун ҳали ишга солинмаган улкан салоҳиятлар мавжуд. Юртимизда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлардан келган ҳамкорлар иштирокида 821 корхона фаолият кўрсатмоқда. Улардан 612 таси қўшма корхона бўлиб, 209 таси 100 фоизлик Европа инвестиция маблағи асосида иш олиб92 бормоқда. Ўзбекистон Европа Иттифоқи томонидан хорижий мамлакатлар учун яратилган энг қулай тизимдан фойдаланиш имкониятига эга давлатлар қаторига киради. Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, янги минг йилликда жаҳон ҳамжамиятида муҳим сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, ивожланишлар юзага келмоқда. Ушбу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан иқтисодий соҳада олиб борилаётган ташқи сиёсати, иқтисодий тараққиётни ўсиши бу борада халқимизни турмуш шароитини яхшилашнинг муҳим воситасидир. Ўзбекистонни жаҳон интеграциясига қўшилиб бориши бу соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларини такомиллаштириш, халқаро ташкилотлар ва мамлакатлар ўртасида иқтисодий-ижтимоий алоқалар кенгайиб бориши давлатимизни кадрлар тайёрлаш салоҳиятини ошиши, юқори унумли чет эл технологияларини кириб келиши, ахборот технологияларини ўзаро алмашинуви давлат ривожланиши тараққиётини янги босқичга кўтарилиб боришига асос бўлади.

    Раъно AСАМОВА

Яккасарой туман юридик хизмат

                                                                                кўрсатиш маркази бошлиғи

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Учрашув аввалида...

Больше похожих статей

×