19.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Ўзбекистоннинг 292,6 минг гектар майдонида чигирткалар тарқалгани аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова иштирокида брифинг ўтказилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 200дан ортиқ чигиртка тури мавжуд. 2022 йилда республика бўйича зарарли чигирткалар тарқалиши мумкин бўлган 580,3 минг гектардан ортиқ майдонда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган.

Бугунги кунгача мамлакатимиз ҳудудида 292,6 минг гектар майдонда чигирткалар тарқалгани аниқланган. 284 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган. Шу пайтга қадар Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Навоий, Сирдарё, Бухоро, Андижон, Хоразм, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳудудида кимёвий ишловлар ўтказилди.

Ўрта Осиё иқлим жиҳатидан азалдан чигирткаларнинг макони бўлган. Ушбу ҳашаротлар тўда ҳосил қилувчи ва тўда ҳосил қилмайдиган турларга бўлинади. Республикамизда ҳар йили 6-8 турдаги тўда ҳосил қилувчи зарарли чигирткаларга қарши комплекс кураш чора-тадбирлари олиб борилади. Жумладан, зарарли чигирткалар кўп тарқалган Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Қорақолпоғистон Республикасида кимёвий кураш ишлари давом этмоқда.

Маълумки, зарарли чигирткаларнинг қўшни республикалардан учиб ўтиш хавфи ҳам мавжуд. Шуни инобатга олган ҳолда жорий йилнинг 28 март ва 2 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Тожикистон Республикаси Чигирткаларга қарши кураш бўйича давлат унитар корхонаси олим ва мутахассислари томонидан Тожикистон Республикасининг Рудакий, Шахритус, Носири Ҳисрав туманларининг чегара ҳудудларида ва Ўзбекистон Республикасининг Узун, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шўрчи ва Термиз туманларида Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятининг Келес, Сариёғоч, Қазигурт туманларида, Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ишчи гуруҳлари томонидан Тожикистон Республикаси Сўғд вилоятининг Истаравшон, Зафаробод ва Шахристон туманларининг чегарадош ҳудудларида ва Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилоятининг Янгиобод, Зомин туманларида зарарли чигирткаларни тарқалишини олдини олиш мақсадида ҳамкорликда кузатувлар олиб борилди. Шунингдек, қўшни мамлакатларнинг фитосанитар хизматлари билан мониторингни давом эттириш ва натижалар юзасидан ахборот алмашинувини олиб боришга келишиб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда ҳамда қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудларда зарарли чигирткаларни пайдо бўлиши ва тарқалиши бўйича кузатув ишлари йўлга қўйилган, жойлардаги вазият назоратга олинган.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 15 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги зиммасига юклатилган. Қарорга асосан ҳудудий Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматлари таркиби шакллантирилди. Уларнинг моддий-техника базаси кучайтирилди. Жумладан, 140 та трактор, ҳар ҳил турдаги 409 та пуркагич билан таъминланди.

Таъкидлаш лозим, чигирткага қарши кураш тадбирлари БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг лойиҳаларига ҳам киритилган. Шунга асосан ФАО томонидан қиймати 145 минг долларга тенг техника ва асбоб-анжомлар етказилди.

Гўзал ШОКИРЖОНОВА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×