26.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форумида 1062,6 млн долларлик 75 савдо-иқтисодий ҳужжат имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида Тошкентда икки мамлакат расмий ва ишбилармон доираларининг 200 дан ортиқ вакилларини бирлаштирган Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Форумни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Тожикистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Давлатали Саид очиб берди.

Ўз чиқишларда икки мамлакат делегациялари раҳбарлари иқтисодий муносабатларни кенгайтириш, юқори технологияли қўшма ишлаб чиқариш объектларини яратиш, юқори талабга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва истиқболли бозорларга етказиб бериш бўйича кооперация алоқаларини ўрнатиш учун улкан имкониятлар мавжудлигини қайд этдилар ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармон доиралари вакилларини фаол ва муваффақиятли ҳамкорлик қилишга чақирдилар. Шу ўринда, икки мамлакат ҳукуматлари қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳар қандай зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлиги таъкидланди.

Яқин келажакда ўзаро савдони ривожлантириш ва саноат кооперациясини ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида тез орада «Ойбек» ва «Фотехобод» назорат пунктларининг ёнида “Ўзбекистон – Тожикистон” чегараолди савдо-саноат зонасини ташкил қилиш режалаштирилаётгани маълум қилинди. Унда ишлаб чиқариш объектлари, логистика марказлари ва зарур инфратузилма жойлашган бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг енгил саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фармацевтика, электротехника, тоғ — кон саноати ва энергетика каби соҳаларда саноат кооперациясини янада чуқурлаштириш борасидаги ишларни фаоллаштириш ниятлари маълум қилинди. Шу нуқтаи назардан, 2021 йилда хусусий сектор лойиҳаларини қўллаб-қувватлашнинг самарали воситаси сифатида ташкил этилган Ўзбекистон-Тожикистон инвестициявий компаниясининг имкониятлари таъкидланди.

Форум давомида транспорт ва логистика ҳамда ҳудудлараро ҳамкорлик соҳаларидаги қўшма лойиҳа ва ташаббуслар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Тадбир доирасида “B2G” ва “B2B” форматидаги иштирокчиларнинг мақсадли учрашувлари ўтказилди. Форум якунлари бўйича 1062,6 миллион долларлик 75 савдо-иқтисодий ҳужжат имзоланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×