17 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолиятини тартибга солиш тизимидаги янгиликлар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги кунларда янги қабул қилинган “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш, мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ҳамда ушбу ҳужжат билан тадбиркорлик субъектларига берилган афзалликлар ва имкониятларни ёритиш мақсадида республика ҳудудлари бўйлаб семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Мазкур семинар-тренингларда тижорат банклари, нобанк кредит ташкилотлари, шу жумладан, микромолия ташкилотлари ва ломбардлар ҳамда тўлов ташкилотларининг мутасадди раҳбар ходимлари иштирок этмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида тегишли масъул ходимлар томонидан нобанк кредит ташкилотлари ва тўлов ташкилотлари раҳбар ходимлари учун Қонун мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

Қизғин баҳс-мунозара тарзида ўтган семинар-тренинг давомида Қонуннинг моҳияти, жорий этилган янги имкониятлар, талаб ва шартлар юзасидан иштирокчиларга тушунтиришлар берилди ҳамда уларда юзага келаётган саволларга батафсил жавоблар берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×