Ўзбекистон Миллий медиа ассоциациянинг ўз низомида белгиланган фаолият турини намоён этувчи янги логотипи тасдиқланди.
Янги логотип минимализм услубида ишланган бўлиб, қадимдан аждодларимизга мерос бўлган миллий “қуроқ” намунасида ифодаланган. Бунинг рамзий маъноси бор. Тасвир турли ранг ва шаклдаги матоларни бирлаштириш орқали яхлит амалий санъат намунасини юзага келтирадиган тарихий ва замонавий анъаналаримиз уйғунлигидаги бир жамият, бир мақсад атрофида миллий медиа аъзоларини бирлаштирувчи маънога эга.
Логотипдаги турли рангларда акс эттирилган тўртбурчак шакллар рақамли дунёнинг муҳим элементи пикселларни англатади.
Қайд этиш керак, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бугунги кунда республикадаги 21 та нодавлат телеканал, 19 та радиоканал, шунингдек, Ўзбекистон кабель телевидениесига аъзо хорижий каналларни ўз ичига олади.