- Advertisement -
Мамлакатимизга Малайзия делегацияси ташриф буюрди.
Ташрифнинг асосий мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.
Ташриф доирасида Коррупцияга қарши курашиш агентлигида учрашув ўтказилди.
Мулоқотлар давомида томонлар ҳар икки давлатнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсатидаги тенденциялар юзасидан маълумот алмашдилар.
Учрашувнинг асосий воқеаси икки томон ўртасида идоралараро Меморандумнинг имзолангани бўлди.