17 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Мароккашдан Самарқандгача: ЕТТБ Бошқарувчилар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказиладиган шаҳарни танлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Икки кун давомида (шу йилнинг 10 май — 12 май кунлари) Марокашда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгашининг Йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.

Форум иштирокчиларининг мамлакатимизга бўлган юқори даражали қизиқиши мамлакатимиз учун муҳим воқеада ўз аксини топди. Форумда ЕТТБ Бошқарувчилар Кенгашининг навбатдаги 32-Йиллик йиғилишини Ўзбекистонда ўтказишга қарор қилинди. Йиғилиш 2023 йил 16-18 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Йиғилиш давомида жаҳон ва минтақавий иқтисодиётнинг долзарб тенденциялари, Банкнинг унга аъзо мамлакатларда иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолияти муҳокама қилинди. Ўзбекистон барча устувор йўналишларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирди.

Қадимий Самарқанднинг инвестициявий ва туристик салоҳияти Форум иштирокчиларида алоҳида қизиқиш уйғотди. Маррокашда бўлиб ўтган тадбир доирасида намойиш этилган Самарқанднинг ёрқин экспозициясига ташриф буюрувчилар сони ҳам шундан далолат беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×