Фағона водийсида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилганлиги боис, поездлар ҳаракат хавфсизлигини ҳамда йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, эртага 2022 йил 6 май куни, Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли йўловчи поезди ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилади. Йўловчиларга харид қилинган чипталари 100 фоиз микдорда қайтариб берилади.
Шунингдек, водий вилоятларида ҳаракатланадиган электропоездлар ҳаракат жалвалига ҳам ўзгартириш киритилади.
ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.