19.8 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Фарғона аҳли халқи мурожаатлари ўрганилади!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Беш кун давомида йигирмадан зиёд вазирлик ва идора раҳбарлари Фарғона вилоятида оммавий қабуллар ўтказади!

Фуқаролар муаммолари билан самарали ишлаш, ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, республикамизвилоятларида май-июль ойлари мобайнида 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, секторлар ҳамда ҳудудий ташкилот раҳбарлари иштирокида оммавийқабуллар ўтказилиши режалаштирилган.

Хусусан, қабулларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Судьялар Олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Соғлиқни сақлаш,Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш,Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими вазирликлари вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Марказий банк, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ,  «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, “Ўзсувтаъминот” АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги каби қатор идора раҳбарлари фуқароларни шахсан қабул қилади.

Мазкур қабуллар жорий йилнинг 5-11 май кунлари Фарғонавилоятидан бошланади.

Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйида келтирилган жадвал орқали танишиш мумкин.

Фарғона вилоятида ўтказиладиган
оммавий қабуллар жадвали*

Аҳоли келадиган ҳудудлар номиОммавий қабул ўтказиладиган жойСана ва вақти
Қўқон ш. Данғара,Ўзбекистон , Бешариқ ва Фурқат туманлари аҳолиси учунҚўқон университети биноси5 май,
соат 12:30 да
Боғдод, Бувайда, Учкўприк,Риштон ва Сўх туманлари аҳолиси учунБоғдод туманидаги Конизар Нуронийлар боғи 6 май,
соат 10:00 да
Қўштепа,Ёзёвон, Олтиариқ туманлари аҳолиси учунҚўштепа туманидаги 1-ИДУМ (эски Транспорт коллежи)7 май,
соат 10:00 да
Марғилон ш., Тошлоқ, Қува туманлари аҳолиси учунМарғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги истироҳат боғи10 май,
соат 10:00 да
Фарғона т, Фарғона ш, Қувасой ш. аҳолиси учунФарғона туманидаги Мозортаги истироҳат боғи11 май,
соат 10:00 да

*  Оммавий қабуллар ўтказиладиган баъзи жойлар объектив сабаблар туфайли ўзгариши мумкин. Шунинг учун бир кун аввал Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси телефон рақами орқали: +998 73-244-10-00 аниқлик киритиб келишингиз сўралади.

Кейинги вилоятлардаги оммавий қабуллар ҳақида олдиндан маълум қилинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×