38.1 C
Узбекистан
Понедельник, 7 июля, 2025

Электромобиллар учун бир қатор имтиёзлар берилиши кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Электромобилда таксичилик қилувчилар 2040 йилгача лизенция тўловларидан озод қилиниши режалаштирилмоқда.

Бу ҳақдаги қарор лойиҳаси (https://regulation.gov.uz/oz/d/58819) Иқтисодиёт ва камбағалликни камайтириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган.

Лойиҳада айтилишича, 2022 йил 1 апрелдан 2030 йил 31 апрелгача қадар:

— қувватлантириш станциялари ҳамда уларнинг атрофида камида 2 электромобиль учун тўхташ жойи жойлашган ер участкалари ер солиғи тўлашдан озод этилади;

— юридик шахсларнинг мижозларни жалб қилиш учун қувватлантириш станцияларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлари, даромад солиғини ҳисоблашда чегириб ташланадиган харажатлар ҳисобланади (солиқ базасининг 2 фоизидан ошмаслиги лозим);

— ишлаб чиқарилган санаси бир йилдан ошмаган электромобилларни “эркин муомалага чиқариш” (импорт) божхона режимида расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслар 2027 йил 1 январга қадар утилизация йиғимидан озод этилади.

Шунингдек:

➖ электромобилларни қувватлантириш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга электр энергиясини харид қилиш харажатлари 2025 йил 1 январга қадар Давлат бюджети томонидан субсидия бериш орқали тўлиқ қопланади ҳамда ҳар бир Mode 4 туридаги 60 кВт ва ундан юқори қувватли янги станция сотиб олиш учун Давлат бюджетидан 10 000 АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилади;

➖ электромобиллар муниципал (коммунал) мулкка тегишли бўлган автотураргоҳлардан бепул фойдаланади;

➖ муниципал (коммунал) мулкка тегишли бўлган автотураргоҳларда қуйидаги миқдорда (2 та каналли) тезкор усулда қувватлантириш станцияси инфратузилмасини ташкил этади:

2022 йилда ҳар 200 та тўхташ жойига камида 2 дона;
2023 йилда ҳар 150 та тўхташ жойига камида 2 дона;
2024 йилда ҳар 100 та тўхташ жойига камида 2 дона;
2025 йилда ҳар 60 та тўхташ жойига камида 2 дона;
2026 йилда ҳар 40 та тўхташ жойига камида 2 дона.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×