Ўтган йили Олимпия, ноолимпия ҳамда миллий спорт турлари бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатлари, кубоклари ва бошқа мусобақаларда қамраб олинган иштирокчилар сони 53 153 нафарни ташкил этди.
Халқаро спорт тадбирларидаги иштирокчиларнинг сони 2 167 нафарни ташкил этди.
Шунингдек, 2021 йил давомида спортчиларимиз томонидан халқаро спорт мусобақаларида қўлга киритилган медаллар сони 629 тадан иборат бўлди. Шундан 146 таси олтин, 178таси кумуш ҳамда 305 таси бронза медалларидир.
2021 йилда Ўзбекистонда 35та нуфузли халқаро спорт мусобақалари ўтказилди. Жумладан, мамлакатимиз ортда қолган йилда 10та жаҳон чемпионати, 4та жаҳон кубоги, 16та Осиё чемпионати, 5та халқаро турнирга мезбонлик қилди.