Аввал хабар берганимиздек, бугун 19 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилиб тонг сахар Каршига кириб келган журналист ва блогерларни хокимлик мутассадилари илиқлик билан кутиб олишди.
Қилиниши керак бўлган ишларни барака файзи учунми пресс-турни Қарши туманидаги Абу Муин Насафий зиёратгоҳига ташриф буюришдан бошладик, Ислом оламида «Сайфул Ҳақ», яъни «Ҳақнинг қиличи» номи билан эътироф этиладиган бобокалонимиз ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ушбу зиёратгоҳ давлатимиз раҳбари ташббуси билан ободонлаштирилиб, бу ерга келувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилди, — дейди вилоят ҳокими ўринбосари Азамат Авазов. Шу мажмуани тамири ва қайта тиклаш учун 17 миллиард сўмлик маблағ сарфланиб, кутубхона, масжид ва музей ҳам барпо этилган. XI-XII асирлар фаолият юрғазган мажмуани кўрсангиз ўша даврларда ўрта осиё ислом академяси қай даражади бўлганлигини тушуниш мумкин.
Вилоятда туризим сайёхликни жалб этишга қаратилаётган каттадан катта режалар устидамиз айни кунларда шуни айтишим мумкинки 2022 йилнинг феврал март ойларида Малазия ва Индонезя мамлакатларида Қашқадарё туризм кунларини ўтказиш ва шу орқали йилига сайёҳлар оқимини 500 мингга кўтаришни режа қилганмиз дейди ҳокими ўринбосари.
Кейинги манзил эндигина иш бошлаган «Iyman textile» тикувчилик қушма корхонаси бўлиб, корхонамиз иш бошлаганига эндигина уч ой бўлди, — дейди мазкур фабрика иш бошқарувчиси Арсен Бекташ бир миллион 300 минг долларлик ушбу лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши туфайли 80 нафар маҳаллий хотин-қизларни иш билан таъминладик.
Табиий пахта хом ашёсидан тайёрлаётган маҳсулотларимизга нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам талаб жуда юқори. Бир ойнинг ўзида дастлабки 65 минг долларлик кийим-кечак экспорт қилдик. Кейинги йилда етти миллион долларлик маҳсулот етказиб бериш бўйича Россия ва беларуслик ҳамкорларимиз билан шартнома имзоладик. Корхонамиз тўлиқ қувватга эришгач, 300 та иш ўрни яратилади. Шунингдек, Туркия, Хитой ва Эронга ҳам ўз маҳсулотларимизни экспорт қилишни мўлжаллаяпмиз.
АОКА ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда журналист ва блогерлар учун пресс-турни навбатдаги манзили Косон туманида жойлашган «Koson Baxt Tekstil» МЧЖ мажмуаси 2019 йил очилган ушбу корхона Энг асосийси, одамни қувонтирадигани 500 нафар хотин-қиз иш билан таминлаган 2022 йилнинг биринчи ярмига бориб, бу кўрсаткич 2,5 мингтага етади. Бу шунчаки, қоғоздаги рақамлар эмас, балки кафолатланган иш ўринларидир. Энг муҳими бу лойиҳалар натижасида туманнинг экспорт потенцияли кўтарилади. Яъни ўзини толасини тайёр маҳсулот қилиб сотиш имкони яратилади.
Дарҳақиқат, қиймати 35 миллиард сўм бўлган мазкур объектда йилига 3 миллион дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва йилига 7,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар асосан Россия, Украина, Чехия ва Қирғизистон давлатларига экспорт қилинади.
Айтиш жоизки, мазкур тикув фабрикасига 338 дона Япониянинг “Juki” компанияси тикув машинкаларидан фойдаланилади.
Шу билан АОКА ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда журналист ва блогерлар учун пресс-турни биринчи куни нихояланди.
20 ноябрь, маълумот ўрнида, эртага Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг навбатдаги сессияси ҳам бўлиб ўтиши белгиланиб сессия йиғилишларини тўғридан-тўғри жонли равишда узатиш бўйича Президентимизнинг 2021 йил ПФ-6247-сонли фармонлари қабул қилинган.
Фармонга асосан, вилоят кенгашининг сессия иши Республика ва вилоят телеканаллари орқали ҳамда вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам жонли равишда узатилиши белгиланган.