6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

2023 йилда Самарқанд бутунжаҳон туризм пойтахтига айланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда тарихда илк маротаба БМТ оиласига кирувчи ташкилотнинг бош ассамблеяси ўтказилади

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ассамблеяси 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов айни дамда Испаниянинг Мадрид шаҳрида ўтаётган UNWTOнинг 24 сессияси доирасидаги овоз бериш жараёни натижаларига кўра шу ҳақда маълум қилди.

“Шуниси диққатга сазоворки, тарихда биринчи марта БМТ таркибига кирувчи ташкилотнинг Бош ассамблеяси Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Буларнинг бари Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатлари, туризм соҳасини ривожлантириш ҳамда бу орқали мамлакатимизнинг жаҳон саҳнидаги нуфузини ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари натижасидир. Таъкидлаш лозимки, UNWTO 25-Бош ассамблеясининг қадимий Самарқандда ўтказилиши бу ерга мингдан ортиқ хорижлик меҳмонларнинг ташриф буюриши ҳамда бу орқали маҳаллий аҳоли ва ҳунармандларнинг даромад кўришига олиб келади. Бундан ташқари, юқори даражадаги тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши жаҳон оммавий ахборот воситаларининг ҳам эътиборини тортиши  шубҳасиз, бу эса охир-оқибат мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб этиш ҳамда юртимизга янада кўпроқ сайёҳларни жалб этиш йўлида хизмат қилади”, — деди Азиз Абдуҳакимов.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, Бутунжаҳон туризм ташкилоти ва унга аъзо давлатлар билан ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш, шунингдек, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, халқаро ташкилотлар билан муносабатларини янада кенгайтириш, маданий ва туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида 30 ноябрь — 2 декабрь кунлари Ўзбекистон делегациясининг Испания қироллигига ташрифи ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Испания қироллигидаги элчихонаси вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси UNWTO Бош ассамблеясининг 24-сессияси доирасида Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлашди.

Мадрид шаҳрида ўтган тадбир доирасида 2023 йилда UNWTO Бош ассамблеясини ўтказиш учун Ўзбекистон ва Португалия даъвогарлик қилди. Тадбир якунига кўра, Ўзбекистон яққол устунлик билан аксарият овоз тўплаб, 2023 йилги Бош ассамблеяни қадимий Самарқанд шаҳрида ўтказишга келишилди.

Бугун Самарқанднинг туристик салоҳиятини юксалтириш ҳамда уни дунё сайёҳлик марказларидан бирига айлантириш борасида кўплаб ишлар олиб борилмоқда, бу ерда ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда янги замонавий аэропорт ҳамда туризм объектлари бунёд этилмоқда.

“Samarkand Touristic Centre” шу каби объектлар қаторида бўлиб, у эшкак эшиш канали қирғоғида 212 гектар майдонда қад кўтармоқда. Бу ерда қурилаётган “New Renaissance” конгресс-холли, меҳмонхоналар, ресторанлар, дам олиш масканлари, савдо марказлари, амфитеатр, “Мангу шаҳар” каби иншоотлари ҳудуднинг сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш учун хизмат қилиши шубҳасиз. Янги объектни 2022 йилнинг биринчи чорагида ишга тушириш режалаштирилган.    UNWTO Бош ассамблеяси икки йилда бир марта ўтказилувчи энг муҳим туристик форум бўлиб, бундай юқори даражадаги тадбир, яъни БМТ оиласига кирувчи ташкилотлар Бош ассамблеясининг Ўзбекистонда ўтказилиши ёрқин тарихий ҳодисадир.

Мухбир — Малохат Артикова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×