18 C
Узбекистан
Суббота, 27 апреля, 2024

“Вазир кубоги” тафсилотлари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг жорий этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6099-сон Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликни оширишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 735-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, “Ўзбекистон ёшлари форуми-2021” ойлиги эълон қилинганлиги муносабати билан Самарқанд “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Кубоги”  учун мусобақалар бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Кубоги” учун турнир спортнинг мини футбол,  шахмат,  бадминтон,  армрестлинг,  квест турлари бўйича ўтказилди.

Танловда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Урганч давлат университети, Фарғона давлат университети, Бухоро давлат университети, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Қарши давлат университети, шунингдек, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети талабалари иштирок этишди.

Жамоавий спорт ва енгил атлетика ўйинларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳудудида (ёпиқ залда) мини футбол бўйича финал босқичи бўлиб ўтди.

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети биносида эса бадминтон, шахмат, армрестлинг бўйича финал ўйинлари ўтказилди.

Регистон майдонида квест беллашувлари бўлиб, унда университет талабалари турли бошқотирма ва мантиқий топшириқлар ечиш учун тест синовларидан ўтишди.

Спорт мусобақалари якунида “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Кубоги” дастурининг расмий қисми – тақдим этилган барча спорт турлари бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Кубоги”нинг финал босқичи Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамда Самарқанд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси ташаббуси билан ўтказилмоқда.

Тақдирлаш маросими кўтаринки руҳда бошланиб, иштирокчиларнинг кубок ҳамда қимматли совғалар билан тақдирланишлари билан алоҳида ажралиб турди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз абдуҳакимов иштирокчиларни онлайн тарзда алоҳида табриклагани талабаларга кўтаринки руҳ бағишлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент халқаро аэропортида янги юк терминали қурилади

"Тошкент" халқаро аэропортида йилига қарийб 120 минг тонна юк ўтказиш қувватига эга янги мажмуа 5,2 гектар майдонда жойлаштирилади. Айни пайтда...

Больше похожих статей

×