7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

«ҲУДУДИЙ ТАРМОҚЛАРАРО САНОАТ ЯРМАРКА”СИ ЧИРЧИҚДА

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Чирчиқ шаҳрида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар иштирокида “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмарка”си бўлиб ўтди.Мазкур амалий тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 майдаги 324-сонли қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятида тармоқлараро ва ҳудудий корхоналар ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш, янги ҳамкорлар топиш, буюртмалар портфелини шакллантириш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимлиги, тегишли ташкилот ва корхоналар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Музаффар Файзиев, Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов, вилоят ҳокимлиги ва савдо-саноат палатаси масъуллари иштирок этди.Асосий эътибор маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш ҳамда янги маҳсулот турларини ўрганишга қаратилган. Шунингдек, келгусида саноат кооперациясини йўлга қўйиш ва иш кўламини кенгайтириш учун буюртмалар портфели (шартнома ва меморандумлар) шакллантирилади.

Саноат ярмаркасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан йирик саноат тармоқ корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўз маҳсулотлари билан қатнашишди. Унда республика ҳудудларидан жами 978 нафар маҳаллий ишлаб чиқарувчи 4 минг 421 турдаги маҳсулот намойиш қилинди.

Ярмаркадада экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар кўргазмалари ва ишлаб чиқариш лойиҳа таклифлари ва саноат кооперациясини янада ривожлантириш мақсадида тақдимотлар қилинди.Дастлаб кўргазма стендлари билан танишиш асносида “ОКМК” АЖнинг маҳаллийлаштириш ва кооперация дастури бўйича тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, кун давомида “Cooperation.uz” электрон кооперация порталининг моҳияти, имкониятлари ва шартномаларни тузиш шартлари бўйича атрофлича маълумот берилди.“Ўзметкомбинат”, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятлари, “Ўзэлтехсаноат” ва “Ўзқурилишматериаллари” уюшмаларининг таркибига кирувчи ташкилотларнингнинг маҳаллийлаштириш ва кооперация дастури тақдимотлари ҳам ўтказилди.Шу билан бирга, кўргазмада намойиш этилган ва импорт қилинаётган маҳсулотлар намуналарини тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзлаштириш бўйича «B2B» шаклида музокаралар олиб бориш ва ҳамкорлик битимлари тузиш жараёнларида Ўзбекистон Республикаси Электрон кооперация портали мутахассислари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Малохат Артикова

Мухбир

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×