7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

“Зарчоб-II” – истиқболнинг янги кўриниши

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Нурафшон заминнинг ёруғ келажаги ҳар бир кунимизда намоён бугун. Янги Ўзбекистонга янги лойиҳалар ярашади.  Электр энергияси тармоқлари ҳам мустасно бўлмаган соҳадир. Хусусан, гидроэнергетика соҳасида янги ГЭСларни ишга тушириш, мавжудларини изчил модернизация қилиш борасида “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан кенг кўламли фаолият олиб борилмоқда.

2021 йилнинг 19-20 ноябрь кунлари “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан ташкиллаштирилган медиа-тур ҳақли равишда олиб борилаётган ислоҳотларнинг яққол исботи сифатида баҳоланиши жоиздир, зеро, яхши натижаларгина, қилинган меҳнатнинг кутилган самарасигина эътироф қилинишга лойиқдир. Икки кунлик сафар давомида ОАВ вакиллари “Тўполон” сув омбори ва Сариосиё ҳудудидаги фаолият юритаётган ГЭСларда бўлиб, янги Зарчоб-II ГЭСнинг очилиш маросими гувоҳи бўлишди.

Маълумки, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ мамлакатимизда табиий сув энергиясидан оқилона ва самарали фойдаланиш, янги ГЭСларни қуриш, мавжудларини модернизация қилиш борасида инвестициявий лойиҳалар асосида тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Ўтган 2020 йилда, мураккаб пандемия шароитларига қарамасдан, пухта режа ва қатъий тартиб асосида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан 6 та янги қурилиш ва модернизация лойиҳалари фойдаланишга топширилган. Мазкур лойиҳаларнинг умумий қуввати 118,3 МВтни ташкил этади. Бу эса, қўшимча 543 млн. кВт.соат электр энергиясини ишлаб чиқарилишга замин яратмоқда.

Шу ўринда, Жамият томонидан истиқболли лойиҳалардан бири бўлган Cурхондарё вилояти Сариосиё туманида янгидан барпо этилган “Зарчоб-1” ва “Зарчоб-2” кичик ГЭСлари эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Мазкур ГЭСларнинг қурилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги ПҚ-2947-сонли ҳамда 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4067-сонли қарорлари асосида олиб борилди.

Cурхондарё вилояти Сариосиё туманида янгидан барпо этилган “Зарчоб-1” кичик ГЭС қурилиши “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг тизим ташкилоти ҳисобланган “Гидропроект” АЖ томонидан лойиҳалаштирилган. “Гидропроект” АЖ томонидан лойиҳалаштирилган мазкур ГЭС “To’palang HPD Platinium” МЧЖ томонидан бунёд этилган.

“Зарчоб-1” кичик ГЭСга 2 та гидроагрегат ўрнатиш белгиланган бўлиб, уларнинг умумий қуввати 37,4 МВтни ташкил этади.

“Зарчоб-1” кичик ГЭСда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, созлаш ва синовдан ўтказиш ишлари, автоматик тизим бошқарувини марказлашган бошқармадан бошқариш ишлари амалга оширилди.

Шу билан бирга, станциядаги гидроиншоотлар синов-тажриба жараёнидан муваффақиятли ўтди. Тўполанг дарёсидан сув олиб ўтувчи Зарчоб-1 КГЭСга келувчи 480 м узунликдаги туннел ва 1 300 м узунликдаги каналда сув ҳайдалиб, синов ишлари ўтказилди. Босимли ҳовуздаги сув кўтариш иншоотлари ишчи шай ҳолатига келтирилиб, белгиланган тартибда синовдан ўтказилди.

Янги ГЭС учун зарурий асбоб-ускуналар ҳамда гидроагрегатлар хитойлик мутахассислар билан маҳаллий мутахассислар томонидан биргаликда монтаж қилинди. Ушбу ишларни бажаришда соҳада етарлича тажриба ва нуфузга эга бўлган “TURONELEKTROMONTAJ” АЖ, “NP ESAN” МЧЖ, “AGEM” МЧЖ сингари монтаж-наладка йўналишидаги корхоналар билан бир қаторда “Тўполанг ГЭС” УКнинг Зарчоб 2-КГЭС бўлимига 2021 йилнинг бошида ишга қабул қилинган истиқболли ёш мутахассислар фаол жалб қилинди.

Инвестициявий лойиҳалар доирасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан лойиҳавий қуввати 38,2 МВт бўлган Зарчоб-2 кичик гидроэлектр станциясини барпо этиш ишлари белгиланган режа асосида босқичма-босқич олиб борилди.

Қурилиш жараёнларида гидротурбинанинг спиралсимон камера қисмини йиғиш ишлари, босимли ҳовуз, босимли сув қувурини қуриш ва бошқа бир қатор қурилиш ишлари изчиллик билан олиб борилди.

Ушбу ресурслар табиий ва қайта тикланувчан ҳисобланиб, мамлакатимиз энергетика соҳасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади. ГЭСлар томонидан экологияга ҳеч қандай зарар етказмаган ҳолда, барқарор энергия ишлаб чиқарилиб, вилоят саноат корхоналари, турли идоралар ва маҳаллий аҳолига етказиб берилади.

Мазкур лойиҳани ишга туширилиши натижасида Сурхондарё вилоятининг электр энергияга бўлган талабининг муайян қисмини, саноат ва иқтисодиёт корхоналарини гидроэнергия ҳисобидан таъминлаш имкони вужудга келади.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ мамлакатимизнинг табиий сув ресурсларидан оқилона фойдаланган ҳолда, халқимиз хонадонларидаги ёруғлик манбаи барқарорлигини, аҳолини қайта тикланадиган, экологик тоза ва арзон электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш жараёнига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Мамлакатимиз гидроэнергетикларининг жонкуярлиги, фидойилиги ҳамда тизимли меҳнатлари натижасида юртимизнинг гидроэнергетика салоҳияти тобора юксалмоқда.

Гидроэнергетика соҳасининг тараққиёти мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини ошириш билан бирга, янги ГЭСлар қурилаётган, модернизация қилинаётган гидротехник иншоотлар жойлашган ҳудудлар аҳолиси турмуш фаровонлигининг ошишига, ишлаб чиқариш субъектларининг электр қувватлари билан таъминланишига, том маънода, юртимиз иқтисодиётининг янада тараққий этишига муҳим замин яратади.

Малохат Артикова

Мухбир

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×