27.8 C
Узбекистан
Четверг, 18 апреля, 2024

Трастбанк хусусий тармоқни ривожлантириш учун 15 миллион долларлик битим имзолади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги байрами Трастбанк учун қўшалоқ хушхабарлар олиб келди. “Трастбанк” ХАБ Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 15 миллион АҚШ доллари миқдорида битим имзолади. Қолаверса, “Халқаро ислом савдо-молия корпорациясининг Ўзбекистондаги энг фаол ва энг барқарор ҳамкори” унвони билан тақдирланди.

Хабарингиз бор, 1-4 сенябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишига етиб келган ИТБ гуруҳи таркибидаги 57 давлатнинг вазирлари ва расмийлари, қолаверса, 2 мингдан ортиқ бизнес вакиллари, экспертлар Тошкентдаги Халқаро Конгресс марказида йиғилди.

Тадбир доирасида 1 сентябрь куни “Трастбанк” ХАБ Бошқаруви Раиси Сардор Рифатович Нормухамедов Islamic Corporation for the Development – Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси бош директори жаноб Айман Амин Сежини билан учрашиб, имзоланиши кутилаётган битим хусусида муҳокама қилди.

Куннинг иккинчи қисмида Ўзбекистонда ислом молияси ривожланишига қўшган ҳиссаси учун “Трастбанк” ХАБ “Most active and long standing partner of ITFC in Uzbekistan” (“Халқаро ислом савдо-молия корпорациясининг Ўзбекистондаги энг фаол ва энг барқарор ҳамкори”)  ёрлиғи билан тақдирланди. Фахрий ёрлиқ Ислом тараққиёти банки президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ижрочи директори Хани Салем Сонбол томонидан “Трастбанк” ХАБ Кузатув комиссияси раиси Шарипов Тохир Мирахимовичга тантанали равишда топширилди.

Маросим давомида “Трастбанк” ХАБ Бошқаруви Раиси С.Р.Нормухамедов ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ижрочи директори Хани Салем Сонбол ўртасида хусусий тармоқни ривожлантириш учун 15 миллион доллар миқдорида маблағ ажратиш тўғрисида битим имзоланди. Ажратилган маблағ ҳозирги кунда муҳим аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат, фармацевтика ва бошқа соҳаларни равнақи учун йўналтириши кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида: Ислом тараққиёт банки 1974 йилда Саудия Aрабистонининг Жидда шаҳрида ташкил этилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда яна бир болалар сиропи дорихоналардан қайтариб олинмоқда

Ижтимоий тармоқларда "Rinotin kids" маҳсулоти тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда. Санэпидқўмита Ахборот хизмати хабарига кўра, маҳсулотнинг рухсатномаси бекор қилинди. Маълум қилинишича, Санэпидқўмита мутахассислари...

Больше похожих статей

×