32.1 C
Узбекистан
Пятница, 22 августа, 2025

Тез кунларда Президент Ш. Мирзиёев мамлакат тадбиркорлари ва инвесторлари билан очиқ мулоқот ўтказиши кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Тез кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат тадбиркорлари ва инвесторлари билан очиқ мулоқот ўтказади. Тадбирда бизнес вакиллари билан уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммолар муҳокама этилади ва ҳал қилинади, шунингдек, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар кўриб чиқилади.

Шу муносабат билан ушбу тадбирни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва вилоятлар даражасидаги маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Савдо-саноат палатаси ва бошқа масъул идоралар билан биргаликда тадбиркорларнинг мурожаатлари ҳамда таклифларини қабул қилиш бўйича Штаб тузилгани маълум қилинди. Штабда иш олиб бориш учун барча асосий вазирлик ва идораларнинг ходим ва мутахассислари жалб этилган ҳамда кечаю-кундуз фаолият кўрсатувчи “колл-марказ» орқали мурожаатларни қабул қилиш амалга оширилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Фарғонада автомобиль вояга етмаган болани уриб юборди

2025 йил 16 август куни соат 16:30 ларда Фарғона вилояти Бувайда туманининг “Деҳқонобод” маҳалласида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 1992...

Больше похожих статей

×