Пойтахт ҳокимлигида 2021 йилда Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва йўлларни таъмирлаш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.
Қайд этилишича, жорий йилда 500 дан ортиқ маҳалла ободонлаштирилади, 10 дан ортиқ боғ, хиёбон қурилади, шунингдек, 42 км узунликдаги велойўлаклар ташкил қилинади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, пойтахтда авиация боғи ҳам очилиши режалаштирилмоқда.
Тадбирда Тошкентнинг қиёфасини янада яхшилаш, кўкаламзорлаштириш ва аҳоли учун қўшимча хордиқ чиқариш масканларини яратиш юзасидан ишлаб чиқилган 10 дан ортиқ лойиҳалар тақдим этилди.
Учтепа туманида барпо этилиши кўзда тутилган “Истироҳат” ва Лутфий боғлари лойиҳаси, Абдулла Қодирий кўчасининг Себзор кўчасидан Шайхонтоҳур кўчасигача бўлган 1,9 км қисмини пиёдалар учун сайилгоҳ ҳудуди сифатида ташкил этиш, Гагарин монументи (Чилонзор 3-даҳа) ва унинг атрофидаги хиёбонни қайта таъмирлаш, Ботаника боғини янада кўркамлаштириш, авиация боғини барпо этиш, Янги Сергели боғи, Оҳангарон шоҳ кўчасини замонавий талаблар асосида ободонлаштириш, “Новза” сой бўйи сайилгоҳи, Қора қамиш канали сайилгоҳи, Қорасу ва Жун каналлари атрофида сайилгоҳлар ташкил этиш лойиҳалари журналист ва блогерларда катта қизиқиш уйғотди. Улар ҳар лойиҳанинг қиймати, экологияга таъсири, қурилиш ишларида ногиронлиги бор инсонларнинг талаб ва эҳтиёжлари инобатга олинган.
Пойтахт халқаро аэропорти ёнида Авиация боғини очиш таклиф қилинди
Ботаника боғини кўкаламзорлаштириш бўйича лойиҳа
Тошкентда велойўлаклар тузиш бўйича лойиҳа
Қорасу канали бўйича таклиф қилинаётган лойиҳа
Қорақамиш канали сайилгоҳи лойиҳавий таклифи
Сергели Жун канали сайилгоҳи лойиҳавий таклифи
«Новза» соҳилбўйи сайилгоҳи лойиҳавий таклифи
Истирохат боғи лойиҳавий таклифи
Лутфий боғи лойиҳавий таклифи
«Янги Сергели» боғи лойиҳавий таклифи