7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Ҳужжатлар ва топшириқларнинг “самарали ижро тизими”

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президент ҳужжатлари таҳлилига эътибор қаратсак, 2010 – 2016 ййилларда йилига ўртача 121 та ҳужжат, 2017 – 2020 ййилларда йилига ўртача 456 та ҳужжат қабул қилинган.

Охирги 4 йилликда ҳужжатлар сони ўртача 3,7 бараварига ошган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг назоратга олинган 38,7 мингта топшириқлари мавжуд. Шунга мутаносиб тизим шакллантирилиб, давлат органларининг (62 тадан) сони 36 тага (55%) оширилган. Ҳозирда уларнинг сони 98 таниташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларининг ижросини ташкил этишга кўмаклашиш учун ҳар бир туман (шаҳар)ларда 4 та сектор фаолияти йўлга қўйилди.

Адлия вазирлиги томонидан ижро масаласида бутунлай янги тизим ишлаб чиқилади. Жумладан, тўрт босқичдан иборат “Самарали ижро тизими” (Policy implementation) жорий қилиш таклиф қилинмоқда.

Биринчи босқичда, ижрони лойиҳа даврида режалаштирилади.

Иккинчи босқичда, Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан топшириқлар ижроси ташкил этилади ва бу жараёнга кўмаклашилади.

Учинчи босқичда топшириқларнинг баҳолаш тизими жорий этилади.

Тўртинчи босқичда топшириқлар ижроси бевосита назорат қилинади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур босқич охирги босқич сифатида қаралади. Бошқача айтганда агар барча топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарса, назоратга эҳтиёж қолмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×