21.4 C
Узбекистан
Понедельник, 20 мая, 2024

“Янги технологиялар – Ўзбекистон энергетикаси тараққиётининг асоси” мавзусида республика илмий-техник анжумани

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-Ф сонли фармойиши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 13 февралдаги «Вазирлик тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқикот муассасаларида 2020 йилда ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги 116-сонли буйруғига асосан 2020 йил 21-22 декабрь кунлари Тошкент давлат техник университетида  “Янги технологиялар – Ўзбекистон энергетикаси тараққиётининг асоси” мавзусида республика илмий-техник анжумани ўтказилди.

Анжуман ишида Тошкент давлат техника университети, Энергетика вазирлиги тизимидаги корхоналар, Фарғона политехника институти, Навойи давлат кончилик институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Бухоро муҳандислик-технология институти ва Тошкент давлат техника университетининг Термиз, Олмалиқ, Қўқон филиали профессор-ўқитувчилари, докторант ва мустақил изланувчилари, магистр ва талабалар онлайн тарзда ZOOM иловаси ёрдамида иштирок этдилар.

Бу йилги анжуман Ўзбекистон Республикасининг Фахрий энергетиги, электр машиналари ва электр юритмалари соҳасидаги дунё тан олган олим мархум Каримов Хуршид Ғозиевич таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилди.

Анжуманнинг мақсади электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш ҳамда ундан оқилона фойдаланиш борасида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва олинган натижалар ҳамда электр энергетикаси соҳаси учун кадрлар тайёрлаш масаласи бўйича тажриба алмашишдан иборат бўлиб, унда энергетиканинг жорий ҳолати ва истиқболлари, энергосамарадорлик, энергетика рақамли технологияларнинг қўлланилиши, энергия ва ресурс тежаш, иссиқлик энергетикаси, электр энергетикаси ва сув-энергетика муаммолари; атом энергетикаси; муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергетиканинг экологик муаммолари йўналишларида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари муҳокама қилинди.

Анжуманнинг бу йилги иштирокчилари сони 150 нафарни ташкил этган бўлиб, уларнинг 10 нафардар ортиғи МДҲ давлатлари ва ҳорижий мамлакатлар иштирокчиларини қамраб олди. Жумладан, Германия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон давлатларидан соҳанинг етакчи олимлари илмий маърузалари билан иштирок этдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” 20 май, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади,...

Больше похожих статей

×