7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Самарқандда Сўфи Оллоёр ҳазратлари яшаган уй реконструкция қилинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Каттақўрғон шаҳри, Пайариқ ва Тайлоқ туманларидаги сайёр қабуллар ҳам ўттизга яқин соҳа бўйича муаммоларни бир платформада ўрганиш, масалаларни ҳамжиҳатликда ҳал қилиш имконини берди. Президент Администрацияси масъуллари, Халқ қабулхоналари, вазирликлар, қўмиталар, идоралар, секторлар раҳбарлари ҳар бир мурожаатни синчиклаб ўрганди, уларнинг ечими учун бор куч-имкониятни бирлаштирди.

Шу билан бирга маҳаллама-маҳалла, қишлоқма-қишлоқ, уйма-уй юрилиб, аҳоли муаммолари ўрганилди. Бу жараёнда аҳолининг энг бирламчи ҳаётий масалаларни ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Дейлик, сайёр қабулларда суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бермаслик ҳолатлари бўйича шикоятлар келиб тушди. Мурожаатлар таҳлилидан сўнг вилоят учун суюлтирилган газ таъминоти Қашқадарё вилоятидаги газни қайта ишлаш заводларига кўчирилди. Уч кун ичида 18 та тумандаги 32 минг 645 та хонадонга 652,9 тонна суюлтирилган газ етказилди. “Ҳудудгазтаъминот” масъулларига эса ноябрь ойи охиригача вилоятдаги истеъмолчиларни тўлиқ суюлтирилган газ билан таъминлаш, қиш вақтида газ узилишига мутлақо йўл қўймаслик бўйича қатъий топшириқ берилди.

Сайёр қабуллардаги мурожаатлар таҳлилидан сўнг “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ масъулларига бу борадаги мурожаатларни зудлик билан кўриб чиқиш ва ҳал қилиш бўйича аниқ муддатлар белгиланди. Пайариқ туманининг чекка қишлоқларидан бири – Маданият маҳалласидаги трансформатор эскилиги боис хонадонлардаги электр энергиясида узилишлар кўп, чироқ бор ҳолатда ҳам хира-шира эди. Шу маҳаллада яшовчи Ўктам Эломонов сайёр қабулга келиб мурожаат қилгач, маҳаллага янги трансформатор ўрнатилиб, электр энергияси таъминоти барқарорлаштирилди. Худди шундай ўрганишлар асосида Каттақўрғон тумани Кичик кўрпа қишлоғидаги трансформаторларни таъмирлашга киришилди.

Ёғингарчилик мавсуми бошлангани Автомобиль йўллари қўмитаси масъуллари олдига ҳам қатор муаммоларни ҳал қилиш вазифасини қўймоқда. Мулоқотлар мобайнида бу борадаги қатор мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилгач, Каттақўрғон шаҳрининг Зомин маҳалласи, Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчаси, Пайариқ тумани Тоҳиршайх маҳалласидаги ички йўлларга тош-шағал ётқизилди.  Пайариқ тумани Мустақиллик маҳалласидаги учта кўчага эса асфальт ётқизиш ишлари бошланди.

Пайариқлик тадбиркор Жамшид Бозоров Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси масъулларига тумандаги “Оҳалик сой” ҳудудидан норуда фойдали қазилмалар ноқонуний қазиб олинаётгани хусусида мурожат қилди. Бу мурожаат жойига чиқиб ўрганилганида чиндан ҳам бу сойдан қум қазиб олиб, ташиб кетилаётгани аниқланди. Ўрганишлардан сўнг айбдорларга маъмурий чора кўрилди. Шу ернинг ўзида мурожаатчи билан телефон орқали боғланилиб, мурожаати жойида ҳал этилгани маълум қилинди.

 Отабек Самадов эса ўзи яшаётган ҳудуд – Самарқанд шаҳри Фарҳод қўрғонидаги йўл бўйи ноқонуний чиқиндихонага айланиб қолганидан шикоят қилди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси масъуллари бу муаммога ҳам жойида ечим топди. Қисқа вақтда махсус транспортлар олиб келиниб, йўл бўйидаги ноқонуний чиқиндихона бартараф қилинди.

Сув хўжалиги вазирлиги масъулларига мурожаатлар асосида Каттақўрғон тумани “Янги равот” маҳалласидаги артезиан қудуғидаги носозлик бартараф қилинди. Бу билан қатор фермер хўжаликлари ерларини барқарор суғориш имкони яратилди. Шунингдек, ўрганишлардан сўнг Каттақўрғон туманидаги коллекторларни тозалаш ишлари ҳам бошланди.

Мулоқотлар давомида таълим билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш учун ҳам бор куч-имконият сафарбар қилинди. Айни пайтда вилоят бўйича қарийб 324 минг нафар 3-7 ёшли болалар бўлгани ҳолда уларнинг 54,5 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Мактабгача таълим вазирлиги мутасаддилари мурожаатлар таҳлили асосида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш истагини билдирган тадбиркорларнинг йиғма хужжатларини кўриб чиққач, 200 дан ортиқ тадбиркор мазкур вазирлик билан битим имзолади. Вилоятдаги яна 10 мингдан ортиқ боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш, 400 дан зиёд хотин-қизларни иш билан таъминлашга замин яратди. Сайёр қабулларнинг ўзида 14 та давлат хусусий шерикчилик асосида битим имзоланиб, 325 нафар болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш имконияти пайдо бўлди.

Яна бир гап – сайёр қабуллар жараёнида вилоятдаги мавжуд 271 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари “Болалар боғчаси” ахборот бошқарув тизимини йўлга қўйиш учун замонавий ноутбуклар билан таъминланди.  Бу билан барча ҳудуддаги мактабгача ёшдаги болалар, соҳада фаолият юритаётган педагоглар ва таълим-тарбия жараёни билан боғлиқ барча маълумотнинг ягона электрон базаси шакллантирилади. Натижада болаларнинг ақлий ва жисмоний ривожланишидаги кўрсатгичларни мунтазам таҳлил қилиш орқали таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш имкони яратилади. Бу эса давлатимиз раҳбари илгари сурган “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишдаги энг муҳим қадамлардан биридир.

Халқ таълими вазирлиги масъуллари эса мурожаатлар асосида турли қишлоқлардаги ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда яшовчи ўқувчилар ҳолидан хабар олди. Бир мисол – Мустафо Туропов Каттақўрғон туманидаги 56-мактабнинг 10-синфида ўқийди. Ногиронлиги бор бу бўзбола ҳаракатланишга қийналади. Шу сабаб ўқитувчилар унинг уйига келиб дарс ўтади. Бироқ онлайн дарс қилиш имкони йўқлиги туфайли Мустафо кўп фанларни ўзлаштиришга, қўшимча дарслар тайёрлашга қийналаётган экан. Вазирлик мутасаддиларининг ўзи йўқлаб келиб, ноутбук, ўқув қуроллари ва бадиий адабиётлар совға қилгани эса Мустафонинг кўнглигини тоғдек кўтарди.

Шу куни Пайариқ туманидаги 6-мактаб ўқувчиси, касаллик туфайли даволанаётган Зуҳра Эсонбоева ҳам шундай меҳр-эътибордан баҳраманд бўлди.

Маданият вазирлиги масъуллари эса вилоятдаги чекка-олис қишлоғу маҳаллалардаги эътибордан бир қадар четда қолаётган маданий мерос объектларида ўрганишлар олиб борди. Каттақўрғон шаҳри Мажидий кўчасидаги мана уйда XVII асрда машҳур мутасаввуф аллома, ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намоёндаси Сўфи Оллоёр яшаб ижод қилган. Мазкур сангтарошлик намуналари-ю пештоқдаги қадимий ёзув, нақшин устунлар ҳам уч асрдан зиёд тарихга эга. Айни пайтда бу жойда маҳалла идораси жойлашган, бироқ бу тарихий объект аслида тайёр музейга асос. Маданият вазирлиги масъулларининг ўрганишларидан сўнг ислом маърифатини халқона тилда тушунтириб берган асарлари билан нафақат Марказий Осиёда, балки бошқа минтақалардаги туркий давлатларда ҳам машҳур Сўфи Оллоёр ҳазратлари яшаган уй 2021 йилда реконструкция қилиниб, ободонлаштириладиган ҳамда бу манзилда уй-музей барпо қилинадиган бўлди.

Сўфи Оллоёр ҳазратлари яшаган уй

Самарқанд вилоятида ташкил қилинган сайёр қабулларда 2 минг 87 нафар мурожаатчининг 2 минг 123 та масаласи кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг 886 тасига жойида ечим топилди, 230 та мурожаат эгасига тушунтириш берилган бўлса, 1 мингдан зиёд мурожаат бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×