3.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Иш ўрнини яратиш,тизимлиликни талаб этади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Республикамиз телевидениесининг “Ўзбекистон” каналида иқтидорли журналист Қуддуc Аъзамов олиб борадиган “Муносабат”  кўрсатувининг бир сонида ишсизлик, унинг сабаблари, иш ўринларини яратишда тўсқинлик қилаётган муаммолар, иш тополмай чет элга ноқонуний йўллар билан иш излаб кетаётган ёшлар тўғрисида баҳс олиб борилди. Ушбу кўрсатувни кўриб мустақиллик йилларининг илк йилларида ишсизликнинг олдини олиш учун  амалга оширилган тадбирлардан бири   эсимга тушди.

Ўша йиллари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида бош мутахассис лавозимида ишлар эдим. Ишсизликни олдини олиш муаммолари билан шуғулланганим боис, ушбу масала тўғрисида ўз фикримни билдирайми, ё йўқми деб юрганимда, собиқ Меҳнат вазиримиз Оқил ака Обидов билан учрашиб қолдим ва шу масалада фикрларини сўрадим. “Долзарб мавзу, албатта бу хақда ёзиш керак. Тарихни ҳамма билиши керак”, — дедилар. Оқил аканинг далдаси билан  фикрларимни оқ қоғозга тушура бошладим…

Ватанимиз мустақиллигининг илк йилларида бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида ишсизликни камайтириш муаммосини қандай ҳал қилиш масаласи кўндаланг қўйилган даврда, мазкур вазифани амалга ошириш тизимини, яъни мақсадли механизмини услубий томондан бевосита амалиётда асослаб бериш зарурияти туғилди.

Ушбу тизимни Меҳнат вазирлигининг бевосита аҳоли билан ишловчи бўғини бўлган туман аҳолини иш билан таъминлаш бўлимлари (меҳнат биржалари) намунавий тузилмасини бирон-бир туманда амалда синаб кўриш ҳамда ҳукумат раҳбарияти маъқулласа, бутун мамлакат миқёсида татбиқ этиш режалаштирилди.

Эндиги масала ушбу масъулиятли тажрибани юқори савияда ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган ҳамда натижаларга принципиал баҳо бера оладиган туман раҳбариятини танлаш вазифасини ҳал қилиш керак эди. Тажрибани ўтказиш учун туманни танлаш масаласи тез орада ҳал бўлди.

Ўша даврда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг иқтисодиёт ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган Бахтиёр Султонович Хамидов ва Меҳнат вазири Оқилжон Обидович Обидовларнинг намунали “меҳнат биржаси” ни бир туманда, яъни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида очиш таклифлари бандликни таъминлаш бўйича мутахассислар томонидан мамнуният билан қабул қилинди.

Мирзо Улуғбек тумани танлаб олинишига сабаб, меҳнат биржаси фаолиятини йўлга қўйиш учун бир қатор ташкилий ва услубий ишларни амалга ошириш учун туман ҳокимиятининг бевосита ҳам амалий, ҳам назарий ёрдамига зарурият талаб этилар эди.

Мирзо Улуғбек тумани ҳокими — бугунги Президентимиз, ўша пайтда  Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг депутати, Олий Кенгаш Мандат комиссиясининг раиси Шавкат Миромонович Мирзиёев эди. У киши туманда аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар  бандлигини таъминлаш масаласига ниҳоятда катта эътибор берар эдилар.

Туман ҳокимининг бевосита ва билвосита ёрдамлари билан мамлакатимиз минтақлари ичида биринчи бўлиб бозор иқтисодиётининг талаб ва таклиф принципларига тўлиқ жавоб берадиган, аҳолини бевосита иш билан таъминлайдиган тизимнинг биринчи босқичи бўлган туман “меҳнат биржа”лари, яъни аҳолини иш билан таъминлаш бўлимларининг намунавий тузилмаси ташкил этилди.

Ушбу “меҳнат биржаси” тажрибасини ўрганиш учун мамлакатимизнинг барча вилоят ва туманларидангина эмас, балки Марказий Осиёдаги давлатлардан ҳам аҳоли бандлиги билан шуғулланувчи мутахассислар ҳам ташриф буюриб бозор иқтисодиётига ўтишнинг дастлабки йилларида ўзлари учун илк сабоқларни олишларига имкон яратилди.

Шу билан бир қаторда, Ҳукумат раҳбариятининг Меҳнат вазирлиги олдига қўйган аҳолини иш билан таъминлашнинг бозор иқтисодиётининг талаб ва таклиф принципига асосланган мамлакат миқёсидаги ягона тизимини яратиш бўйича берган топшириғи бевосита Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги фаол  ёрдами ҳамда қўллаб-қувватлаши натижасида юқори савияда бажарилишига эришилди.

Менинг фикримча, ишсизликни олдини олиш борасида мустақиллик йилларининг бошида ўйлаб топиб, амалиётга тадбиқ этилган “Меҳнат биржалари”  ўз вазифасини тўла оқлади ва ўз навбатида, бугунги “ Бандликга кўмаклашиш марказ”лари фаолиятининг самараси кундан-кунга ошиб бормоқда. Бу эса биз – меҳнат фахрийларини ниҳоятда қувонтирмоқда.

Фозилхон  ТОИРОВ,

“Hi-Tech Bank” хусусий акциядорлик тижорат банкининг

бўлими бошлиғи

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×