Чегарадан 1,7 кило «опий»ни олиб ўтаётган «жонли контейнерлар» ушланди

0
82

Сурхондарёда «Айритом» чегара-божхона постида қўшни давлат фуқароси Т.С. божхона кўригидан ўтказилганида, унинг ички аъзоларида юмалоқ шаклдаги шубҳали предметлар борлиги маълум бўлди. 

Шундан сўнг Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар идоралари вакилларини жалб қилган ҳолда тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилди. Натижада, гиёҳвандлик воситаларини ички аъзоларига яширганча олиб киришга уринган бошқа шахслар ҳам қўлга олинди. 

Тезкор тадбир давомида, “Айритом” чегара-божхона постида қўшни мамлакат фуқароси Қ.К. ҳам тезкор кузатувга олинди ва сканер қурилмаси кўмагида кўздан кечирилди. Натижада, ушбу шахснинг ичида ҳам 34 дона скотчланган ўрамлар борлиги фош бўлди. Тиббиёт ходимлари иштирокида чиқариб олинган мазкур ўрамлар текшириб кўрилганида эса уларнинг ичида салкам 650 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги фош бўлди. 

Орадан бироз ўтиб, мазкур постга кириб келган фуқаро Қ.Н.дан ҳам ички аъзоларига наркотик моддалари яширилгани фош қилинди. Бу сафар “жонли контейнер” вазифасини ўташга уринган шахс 592,22 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 31 ўрамда олиб ўтмоқчи бўлган. Шундан сўнг тезкор тадбир Тошкент шаҳрида ҳам давом эттирилиб, пойтахт меҳмонхонларидан бирида мазкур наркотик моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс ҳам қўлга олинди.

Шу тариқа жами 1672,22 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь