Фарғонада ҳакамни тепган футболчи озодликка чиқарилди

0
164

“Нефтчи” – “Турон” ўйинидан кейин учрашув ҳакамини тепган Жамшид Тўрақулов ва учрашув ёрдамчи ҳакамига нисбатан тажовузкор ҳаракат қилган Достонбек Тошматов озодликка чиқарилди. Бу ҳақда “Нефтчи” футбол клуби Матбуот хизмати хабар берди.

Улар 1 декабрдан буён ҳибсда қолаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, ЎФA Тартиб-интизом қўмитаси Ж. Тўрақуловга нисбатан 10 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлатиш интизом чорасини қўллаганди.

Д. Тошматов 10 та расмий учрашувга дисквалификация қилинганди.



ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь