2.8 C
Узбекистан
Вторник, 27 февраля, 2024

Шавкат Мирзиёев Қатарнинг етакчи инвестиция идораси раҳбарини қабул қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,110участниковПодписаться
- Advertisement -

Қатарга давлат ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар инвестициялар агентлиги директори Бандар бин Сауд Ол Сонийни қабул қилди.

Агентлик саноат, инфратузилма, энергетика, кўчмас мулк, электрон технологиялар соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга оширишда катта тажрибага эга глобал миқёсдаги етакчи инвестиция холдингларидан бири ҳисобланади. Идора раҳбари бир вақтнинг ўзида Қатар Марказий банки раисидир.

Учрашувда агентликнинг тўғридан-тўғри инвестицияларини мамлакатимиз ҳудудларида “яшил” энергетика объектлари – қуёш ва шамол станцияларини қуриш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, шу жумладан замонавий авиатерминаллар барпо этиш ва бошқа инвестиция лойиҳаларига жалб қилиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Илғор банк-молия хизматларини, шу жумладан ислом молияси дастурлари доирасида ривожлантиришдан манфаатдорлик билдирилди.

Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун икки томонлама гуруҳ учрашувини яқин фурсатда ўтказишга келишиб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сурхондарёда бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Бойсун туманининг Дуоба қишлоғида 6 кишидан иборат оила аъзолари қўлбола ясалган печдан чиққан ис газидан заҳарланган. Ота ва унинг вояга...

Больше похожих статей

×