28.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 сентября, 2024

Бухоро Шаҳристонидан қадимий ноёб деворий суратлар топилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Бухоро тарихий марказидаги собиқ Шаҳристон бозори ҳудудида Нью-Йорк университети ҳузуридаги қадимги дунёни ўрганиш институти профессори Сорен Старк (New York University, Institute for the Study of the Ancient World, Soren Stark) бошчилигида бир гуруҳ тадқиқотчилар томонидан олиб борилган археологик тадқиқотлар якунланди ва бозор ҳудудидан қадимги ноёб деворий суратлар топилди. 

Археологлар томонидан қазилган иккинчи хандақдан (Траншея II) деворий расмнинг маълум бир қисмлари деб тахмин этилаётган қолдиклар топилган.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ушбу деворий расмлар қолдиқлари Варахшадаги Бухорхудотлар саройидан топилган деворий расмлардан тахминан тўрт аср олдин ишланган. 

Археологларнинг янги топилмалари фақат ушбу деворий расмлардан иборатгина эмас — тадқиқотчилар ноодатий сирланган яшил от шаклидаги болалар ўйинчоғини ҳам топишган. 

Кейинги йилларда ҳам ушбу ҳудудда археологик қазилма ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×