23.2 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

27-28 май кунлари “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган поездларнинг 1 та рейси тўхтатилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

“Тошкент МТУ” УКга қарашли “Ақча-Облиқ” темир йўл станциялари оралиғи 101-километр 9-пикетидаги кўприкда таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан, жорий йил 27, 28 май кунлари “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездларнинг 1 та рейси бекор қилинади.

Хусусан:

2022 йил 27 май куни “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишидаги 64/63-сонли;

28 май куни “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишидаги 60/59 ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездларининг;

Шунингдек, 28 май куни 6408-сонли “Тошкент-Ангрен” ҳамда 29 май куни 6409-сонли “Ангрен- Тошкент” шаҳарлараро йўловчи поездларининг 1 та рейси бекор қилинади. 

Бундан ташқари, 27 май куни “Бухоро-Андижон” йўналишида ҳаракатланадиган 391 сонли йўловчи поезди “Бухоро -Тошкент”, 28 май куни эса “Андижон -Термез” йўналишида қатновчи 397-сонли йўловчи поезди, “Тошкент-Термез” йўналишида амалдаги жадвал бўйича ҳаракатини амалга оширади.

Ушбу поездларга олдиндан харид қилинган чипталар йўловчиларга тўлиқ қайтарилади.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×