19.8 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи араб марказий матбуотида ёритилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Саудия Арабистони Подшоҳлигининг марказий “Ар-Риёд” кундалик газетаси саҳифасида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев бошчилигидаги делегациянинг Саудияга ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг етакчи тиббиёт муассасаларидан бирида бўлишига доир мақола эълон қилинди.

Таъкидланишича, Беҳзод Мусаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудиянинг Сувайд туманида жойлашган Сулаймон ал-Ҳабиб тиббиёт мажмуаси фаолияти билан яқиндан танишган.

Тиббиёт мажмуаси ижрочи директори Носир ал-Ҳақбоний ва бошқа масъуллар билан ўтказилган мулоқот давомида томонлар шифохоналарни бошқариш ва улардан фойдаланиш, рақамли соғлиқни сақлаш технологиялари ҳамда таълим соҳаларини ўз ичига олган бир қатор муҳим мавзуларни муҳокама этишгани, шунингдек, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси мажмуанинг юрак касалликлари, стоматология, шошилинч тиббий ёрдам, лаборатория, радиология ва реанимация бўлимлари ҳамда махсус муассасалари фаолияти билан яқиндан танишгани маълум қилинган.

“Ташриф якунида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири шифохонадаги юқори даражадаги имкониятлар ва илғор технологияларга алоҳида эътибор қаратар экан, улар рақамли соғлиқни сақлаш тизимининг ўзига хос концепцияси эканлигини таъкидлагани баробарида лабораториялар, радиология, кардиология ва шошилинч тиббий ёрдам бўлимларининг сифатли хизмат кўрсатиш имкониятларига ҳам юқори баҳо берди”, деб ёзади “Ар-Риёд” нашри.

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, “Форбес” журналининг 2022 йилги рейтингида Сулаймон ал-Ҳабиб тиббиёт мажмуаси ўзининг бошқарув тажрибаси туфайли Яқин Шарқдаги энг нуфузли соғлиқни сақлаш мажмуаси сифатида биринчи ўринни эгаллаган.

Кўп сонли маҳаллий ва халқаро сертификатларга эга бўлган ушбу тиббий муассаса соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни аъло даражада амалга ошириш, ишлаб чиқиш, бошқариш ва фойдаланиш бўйича ҳамкорлик учун улкан имкониятларга эга.

1 КОММЕНТАРИЙ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×