29.6 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

Самарқандда Ўзбекистон-Корея – Ўзбекистонда маданий меросни барқарор бошқариш симпозиуми бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

2021 йилнинг 26 ноябрь куни Самарқанд “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида “Ўзбекистонда маданий меросни барқарор бошқариш” мавзусида Ўзбекистон-Корея симпозиуми бўлиб ўтди. Тадбир ташкилотчилари Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги, Корея Республикаси Маданий мерос бошқармаси ва Корея маданий мерос жамғармасидир.

Симпозиум Туризм ва спорт вазирлиги томонидан Корея Республикаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда музей салоҳиятини ошириш ва моддий-техник базасини яхшилаш” лойиҳасининг биринчи босқичини якунлашга бағишланди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов кириш нутқи билан очди, шунингдек, симпозиумда Корея Республикаси Маданий мерос маъмуриятининг меросни тарғиб қилиш бюроси бош директори Йи Кюнг Хун. Маданий мерос жамғармаси Ким Донг Ха ва ODA бош директорининг маданий мерос бўйича ўринбосари Жон Бамхван, Ўзбекистондаги музей ва галереялар раҳбарлари, шунингдек, соҳанинг етакчи мутахассислари иштирок этишди.

Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида грант асосида 700 минг АҚШ доллари ҳисобидан Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида археологик топилмаларни ўрганиш ва тиклаш бўйича замонавий лаборатория ташкил этилди, соҳа мутахассислари учун маҳорат дарслари ўтказилди ва 95 та экспонат реставрация қилинди, “Афросиёб” музейидаги девор расмлари намойиш этилган хона таъмирланди, шунингдек, дастур доирасида Ўзбекистон мутахассислари учун музей экспонатлари ва археологик топилмаларни реставрация қилиш ва сақлаш бўйича замонавий ўқув қўлланма ишлаб чиқилди. Ундан ташқари, симпозиум очилиш маросимида “Афросиёб” музейининг 9 нафар ходими сертификатлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Симпозиумда “Ўзбекистонда музей консервациясини стратегик ривожлантириш”, “Афросиев деворий расмларини қазиш ва илмий таҳлил қилиш”, “Самарқанд вилояти ҳудудидаги маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва бошқариш”, “Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий меросни барқарор сақлаш бўйича ҳамкорлик” мавзулари кўтарилди.

Кореялик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Музей экспонатлари ва археологик топилмаларни реставрация қилиш ва реконструкция қилиш” кўргазмаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Ҳозирги вақтда Туризм ва спорт вазирлиги лабораториясига археологик топилмаларни рентген таркиби ва таҳлил қилиш учун махсус жиҳозлар етказиб бериш учун қўшимча техник ёрдам (тахминан 255 минг АҚШ доллари) ажратиш масаласини тасдиқлашни якунламоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Юқоричирчиқ туманида шағал ноқонуний қазиб олиб кетилаётганлиги аниқланди

Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида шағал маҳсулотини ноқонуний қазиб олиб кетилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Экология...

Больше похожих статей

×