Ўзбекистонда жами 21 та вакцина сақлаш омборлари қуриб битказилади

0
64

Ўзбекистонда жами 21 та вакцина сақлаш омборлари қуриб битказилади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

– Ўтган йиллар давомида жами 21 та вакцина сақлаш омборлари, шу жумладан, 1 та миллий, 14 та минтақавий ва 6 та туман омборлари қурилиши қўллаб-қувватланган эди. Ҳозирги вақтда мамлакатимиз бўйича 16 та вакцина омбори қуриб битказилиб, 29 та махсус совуткичлар вакцина омборларига ўрнатилди. 

Қолган 5 та вакцина омборхонаси эса 2021 йилнинг биринчи чораги охиригача қуриб, фойдаланишга топширилиши кутилмоқда, — дейди Нурмат Отабеков.

Таъкидланишича, жорий йилнинг иккинчи чораги якунига қадар миллий омборхона ҳам қуриб битказилиши режалаштирилмоқда. 

Барча омборларга ёнғин хавфсизлиги ва сигнализация тизими ўрнатилган бўлиб, улардаги мавжуд совуқликни таъминлаб бериш тизимлари замонавий генераторлар ва стабилизаторларга уланган. 

–  Шунингдек, вакциналарни хавфсиз ва тезкор ташиш учун юртимизга жами 17 та авторефрижиратор, 206 Miniven-Labo автомашиналари келтирилди. 

Вилоятларга жами 34 та музхона, 10 121 дона термоконтейнер ва термосумка, 749 та музлаткич, бирламчи даволаш-профилактика муассасаларига 2 мингдан ортиқ совуткич ўрнатилган. 

Барча омборлар вакциналарни юклаш-тушириш ускуналари, автокаралар ва махсус кийимлар билан таъминланди, 
— дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари. 

Бундан ташқари, ҳудудларга жами 4000 ҳарорат индикатори ва 5000 музлатиш индикатори тарқатилган, эҳтиёт қисмлари заҳираси яратилиб, мавжуд омборлар ихтиёрига ўтказилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь